КИНШАСА

КИНШАСА (1966 й. гача Леопольдвиль) — Конго Демократик Республикасининг пойтахти. Конго дарёсининг сўл соҳили буйлаб 15 км га чўзилган. Киншаса — провинция ҳуқуқига тенглаштирилган алоҳида маъмурий бирлик. Аҳолиси 4,8 млн. киши (1998). Иқлими субэкваториал иқлим. Июлнинг ўртача т-раси 22°, апр. ники 27°. Йиллик ёғин 1359 мм.

Шаҳар 1881 й. дан қурила бошлаган ва Бельгия қироли Леопольд II номига қўйилган. 1926—60 й. ларда Бельгия мустамлакасининг маъмурий маркази. 1960 й. дан Конго Республикаси (1964 й. дан Конго Демократик Республикаси), 1971—97 й. лар Заир Республикаси пойтахти.

Киншаса — мамлакатнинг асосий савдотранспорт, саноат, молия ва маданият маркази. Автомобиль йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакат ташқи савдосининг кўп қисми Киншаса орқали ўтади. Киншаса портида йиллик юк ортиб-тушириш 2 млн. т атрофида. Т. й. орқали Конго дарёси қуйи қисмидаги Матади денгиз порти билан боғланган. Киншасадан Браззавиль ш. га паром қатнайди. Озиқ-овқат, тўқимачилик, тикувчилик, кўн пойабзал, кимё, машинасозлик, ёғочсозлик, кемасозлик саноати, кема ремонти, электр приборлари и. ч., қурилиш материаллари корхоналари, ойна ва шиша идишлар з-ди бор. Малуку р-нида йирик металлургия комплекси қурилган. Миллий ун-т, ин-тлар, Нафис санъат миллий академияси, Геогр. илмий тадқиқот ин-ти, Геол. хизмати илмий муассасаси, Тропик тиббиёт ин-ти (1899), Африка санъати музейи, ҳайвонот боғи ва б. бор.


Кирилл алифбосида мақола: КИНШАСА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ИТАЛИЯ
БЕЛЬГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты