КИСЛОТА ВА АСОСЛАР — кимёвий бирикмаларнинг катта гуруҳлари. Одатда, таркибида водород бўлган (НС1, HNO,, H2SO4, CHjCOOOH ва ҳ. к.) ва сувда эриган (аралашган)да диссоциацияланиб, ионлар Н+ (протонлар), ёки аниқроғи, гидроксоний Н,О+ ионлари ҳосил қиладиган моддалар кислоталар дейилади. Ажралиб чиқувчи протонлар сонига қараб бир асосли (мас, нитрат, хлорид, сирка кислоталар — HNO,, HC1, СН3СООН), икки асосли (сульфат, карбонат кислоталар — H2SO4, H,CO3), уч асосли (ортофосфат кислота — Н3РО4) кислоталар мавжуд. Кислотанинг сувдаги эритмасида гидроксоний ионлари қанча кўп бўлса, яъни кислота қанча кўп диссоциацияланса, у шунча кучли бўлади. Ионланиш константари 105 дан кам кислоталар (сирка кислота 1,8 • 10 карбонат кислота 3,5-10»7, цианид кислота 7,8Ю»10) кучсиз кислота ҳисобланади. Кислоталарнинг сувдаги эритмалари электр токини ўтказади, индикаторлар рангини ўзгартиради (мас, кислота таъсирида кўк лакмус қизаради). Органик кислоталар ҳақида карбон кислоталар га қаранг.
Таркибида гидроксил гуруҳи ОН~ [КОН, NaOH, (СаОН)2 ва б. ] бўлган ҳамда сувдаги эритмасида гидроксил ионлар ОН~ ҳосил қиладиган моддалар асослар дейилади. Кўпгина асослар сувда эримайди. Сувда эрийдиган асослар ишқорлар деб аталади. Ишқорлар ҳам индикаторлар рангини ўзгартиради. Таркибидаги гидроксил гуруҳи сонига қараб бир, икки, уч кислотали асослар бўлади. Сувда тўла диссоциацияланмайдиган асослар кучсиз асослар (мас, аммоний гидроксид NH4OH), калий гидроксид КОН, натрий гидроксид NaOH, барий гидроксид Ва (ОН)2 кучли асослардир.
Кислота ва асослар ва а. таърифига дойр турли фикрлар мавжуд. Швед олими С. Аррениуснинг электролитик диссоциация назариясига кўра (1887), сувда диссоциацияланганда водород Н+ ионлари ва анионлар ҳосил қиладиган бирикмалар кислоталар деб, диссоциацияланганда гидроксил ионлари ОН ва катионлар ажратиб чикарадиган бирикмалар асослар деб аталади. Кислота ва асослар ва а. тушунчасини электролитик диссоциация назарияен асосида тушуниш амалий ишлар учун кифоя қилади. Лекин Кислота ва асослар ва а. хоссларига эга бўлган кўпгина бирикмалар таркибида водород ҳам, ОН» гуруҳи ҳам йўқлиги анча илгари аниқланган. Бундан ташқари, бир модданинг ўзи баъзи реакцияларда кислота, бошка реакцияларда эса асос сифатида намоён бўлади. Модцаларнинг кислота ёки асосга мансублигини белгилайдиган мезон ҳозирча топилгани йўқ. Даниялик физик кимёгар И. Н. Брёнстед ва Т. Лоурининг протон ва америкалик физик кимёгар Г. Н. Льюиснинг электрон концепцияси кенг тарқалган (1923). Брёнстед таркибида водород бўлиб, реакцияда протон берадиган моддаларни кислоталар синфига, ўзига электрон қабул қиладиган моддаларни эса асослар синфига киритади. Кислотадан асосга протон ўтадиган реакция кислота-асосли ёки протолитик реакция дейилади. АН+В~ А+ВН (АН — кислота, В – — асос).
Брёнстеднинг концепцияси бир оз чекланган. Чунки таркибида водород бўлмасада, кислота хоссаларига эга бўлган моддалар ҳам мавжуд. Бўларга электрони кам бирикмалар, мас, алюминий, бор, қалай галогенидлари, баъзи металларнинг оксидлари ва б. киради. Льюиснинг фикрича, кимёвий реакция жараёнида ўзига бир жуфт электрон бириктириб оладиган моддалар кислота, иккита электрон берадиган моддалар эса асослар дейилади. Натижада кислота молекуласи асос ҳисобига электрон б-н тўлади ва барқарор электрон қаватли (қисман октет) ва донор-акцептор богли янги бирикма (тўз) ҳосил бўлади: Н Ғ H:N:+ B:F Н F Н Ғ H:N:B:F Н F (бу ерда BF3 — кислота, NH3 — асос). Льюиснинг фикрича, кислота-асос реакцияларнинг хусусиятлари асос электрон жуфтининг умумий бўлиб қолиши б-н боғликдир. Бу реакциялар шуниси б-н оксидланиш-қайтарилиш реакцияларидан фарқ қилади. Чунки оксидланишқайтарилиш реакцияларида оксидловчининг молекулалари қайтарилувчи модда молекуласидаги бир ёки бир неча электронни бутунлай тортиб олади. Брёнстеддан фаркли равишда Льюис кислотаасос хоссаларини муайян кимёвий элемент (водород) билан эмас, балки атомлар ташқи электрон қобиғининг тўзилиши б-н боғлайди. Брёнстед ва Льюис назарияларидан амалиётда кенг фойдаланилади. Электрон ва протон назарияларини М. И. Усанович таклиф қилган назария (1939—53) бирлаштиради. Бу назарияга асосан катионларини бера оладиган ёки анионларни бирлаштира оладиган моддалар кислоталар, анионлар ажратадиган ёки катионларни бирлаштира оладиган моддалар асослар деб аталади, мас: (FeCN)3(K-Ta) +3KCN(acoc) -» ^ K3[Fe(CN)6] СН31 (к-та) +N(CH3)3(acoc) – * – > (CH3)4NI Кислота-асос жараёнлари (нейтраллаш, гидролиз, металларни ўйиш ва б.) кенг қўлланилади. Кўпгина кислоталар (сульфат, нитрат, хлорид, ортофосфат) ва ишқорлар (ўювчи калий, ўювчи натрий ва б.) кимё саноатининг асосий хом ашёларидандир. Тирик организмдаги бир қанча биокимёвий жараёнларда Кислота ва асослар ва а. иштирок этади. Тирик табиатдаги универсал, муҳим бирикма — нуклеин кислоталар ва оқсиллар полимер Кислота ва асослар ва а. дир. Айрим Кислота ва асослар ва а. организмга шифобахш таъсир кўрсатади. Мас, хлорид кислотанинг суюлтирилган эритмалари тиббиётда меъда ширасини кўпайтириш учун, борат кислота эритмаси дезинфекция мақсадларида ишлатилади. Аммо юқори концентрациядаги Кислота ва асослар ва а. организмга кирганда ички органларнинг қаттиқ куйишига, қоннинг бўзилишига, юрак фаолиятининг сусайишига ва баъзан ўлимга сабаб бўлиши мумкин.
Ад.: Мискиджьян СП, Гарновский А. Д., Введение в современную теорию кислот и оснований, Киев, 1979.
Сталина Қосимова.