МАГНИЙ

МАГНИЙ (Magnesium), Mg — Менделеев даврий системасининг II гуруҳига мансуб кимёвий элемент; ишкорий — ер металларга киради. Тартиб раками 12, ат. м. 24,305. Табиий Магний 3 та барқарор изотопдан иборат. 24Mg (78,60%), 25Mg (10,11%), 26Mg (11,29%). Учта сунъий радиоактив изотопи (23Mg, 27Mg, 28Mg) олинган. Магнийни 1808 и. дастлаб инглиз физиги А. Дэви амальгама ҳолида олган. 1829 й. да француз кимёгари А. Бюсси магний хлоридга калий буғи таъсир эттириб, Магнийни металл ҳолида ажратиб олган. Магний масса жиҳатидан ер пўстининг 2,35% ни ташкил қилади. Магнийнинг 100 дан ортиқ минераллари бўлиб, улардан доломит, форстерит ёки оливин, магнезии, карналлит ва б. аҳамиятлидир. Оливин жинсларининг ювилишидан илонизи серпентин минерали ҳосил бўлади. Унинг толасимон тури асбест дейилади. Илон-изисимонлар чуқур ер ости карбонат ангидрид газларининг таъсирида парчаланиши натижасида тальк жинсларига айланади. Тула парчаланганда эса магнезит (MgCO3)ra ўтади. Оҳактошлар MgCl2 эритмалари таъсирида доломитга (MgCaCO3)2 айланади. Ўзбекистондаги доломит конларининг энг каттаси Самарқанд вилоятида жойлашган.

Денгиз сувида 0,38%; баъзи кўллар сувида 30% магний хлорид бўлади. Магний кумушдек оқ, юмшоқ, чўзилувчан, енгил металл, ҳавода юпқа оксид парда б-н қопланиб, қорамтир тусга киради. Бу парда уни кейинги оксидланишдан сақпайди. Магнийнинг зичлиги 1740 кг/ м3, суюкланиш т-раси 650°, кайнаш т-раси 1105°. М. бирикмаларида 2 валентли. Кимёвий жиҳатдан жуда фаол металл. Ҳавода қиздирилганда кўзни қамаштирувчи оқ шуъла чиқариб ёнади ва оқ рангли магний оксид MgO, қисман кўкимтир магний нитрит Mg3N2 ҳосил қилади. Хона ҳароратида сув билан реакцияга киришмайди. Қайнатилганда эса сувдан секин-аста водородни ажратиб чиқаради. Сув буғи билан 400° да шиддатли реакцияга киришади. Қиздирилганда азот, олтингугурт, галогенлар ва б. металлмаслар билан бирикади. Суюлтирилган кислоталарда осон эриб, водород ажратиб чикаради. Оддий шароитда ишқорларнинг сувдаги эритмасида эримайди. Водородли муҳитда 400—500° гача қиздирилганда гидрид MgH2 ҳосил қилади. Магнийни 500—600° гача олтингугурт ёки SO2 ва H2S билан қиздирилганда сульфид MgS ҳосил бўлади. MgF2 ҳимоя пардасини ҳосил қила олиши сабабли фторид кислотада эримайди. Ишқорий бикарбонат ва аммоний тузлари эритмаларида эрийди. Магнийнинг барча тузлари рангсиз, аччиқ, сувда яхши эрийди. Магний кўпгина металлар билан қотишмалар ҳосил қилади.

Магний ўсимлик ва ҳайвонлар организмининг ажралмас қисмидир. Баъзи сув ўтлари, фораминифералар, оҳакли булутлар Магний концентратлари ҳисобланади (улар таркибида 3—4% гача Магний бўлади). Магний ўсимликларнинг яшил пигменти — хлорофилл таркибига киради.

Барча ўсимликларнинг ҳужайра органелларида ва барча тирик организмларнинг рибосомшрица Магний борлиги аниқланган. Магний фосфат кислота тузлари шаклида фитин таркибида бўлади. Одам ва ҳайвонлар организми Магнийни овқатдан олади. Одамнинг бир кеча-кундузда Магнийга эҳтиёжи 0,3—0,5 г. Овқатда Магний тузлари етарлича бўлмаса, нерв системасининг нормал қўзғалувчанлиги, мускулларнинг қисқариши бузилади. Қорамоллар емида Магний етишмаганда мускуллари тортишиб, оёқлари ривожланмай қолади.

Саноатда Магний электролитик, металлотермик ва углетермик усуллар б-н, лекин, асосан, MgCl, KC1 ва NaCl эритмалари аралашмасини электролиз қилиб олинади. Металлотермик усулда хом ашё бўлиб доломит, қайтаргич бўлиб ферросилиций ёки силикоалюминий хизмат қилади. Углетермик усулда Магний MgO билан углерод аралашмасини 2100° дан юқори ҳароратда герметик печларда қиздириб олинади.

Пиротехникада, металлургияда қотишмалар, қийин қайтариладиган металлар (ванадий, титан, уран, цирконий), мустаҳкам чўян олишда, атом техникасида, кино, фотография ва ёритиш техникасида ишлатилади.

Ад.: Эйдензон Магний, Магний, Магний, 1969,Иванов А. И., Ляндрес Магний, Прокофьев О. В., Производство магния, Магний, 1979.

Темир Отақўзиев.


Кирилл алифбосида мақола: МАГНИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
ФРАНЦИЯ
Тушда илон курса нимани англатди
Тушда қора илон курса нима


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты