МАКРОИҚТИСОДИЁТ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ (макро… ва иқтисодиёт) — бозор хўжалиги умумий назариясининг бўлими, мамлакат иқтисодиёти, умуман миллий хўжаликка оид катта миқёсдаги иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни ўрганади.

Мамлакатнинг иқтисодиёти ҳолати ва ривожланишини ифолаловчи умумлашган кўрсаткичлар тизими — миллий бойлик, ялпи ички маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, соф миллий маҳсулот, миллий даромад, аҳоли даромадлари, давлат ва хусусий инвестиниялар йигиндиси, муомаладаги жами пул миқдори ва ш к. жами хўжалик бўйича жамланма, умумлаштирувчи кўрсаткичлар Макроиқтисодиёт ўрганадиган объектлар ҳисобланади. Айни пайтда Макроиқтисодиёт мамлакат миқёсида ўртача даромадлар, ўртача иш ҳақи, инфляция даражаси, ишсизлик, бандлик, меҳнат унумдорлиги сингари ўртача иқтисодий кўрсаткичларни ҳамда уларга давлатнинг иқтисодий сиёсати кўрсатадиган таъсирини ўрганади ва тадқиқ этади. Макроиқтисодий кўрсаткичлар, бир томондан, маълум вақт оралиғида и. ч. ҳажмини ҳисоблаш ва миллий иқтисодиётнинг фаолият юритишига бевосита таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини берса, иккинчи томондан, улар ялпи миллий маҳсулот ҳаракатининг барча босқичларида, яъни и. ч., тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва фойдаланиш босқичларида уни кўргазмали шаклда акс эттиришга имкон беради. Шунингдек, ўсишнинг умумлаштирувчи кўрсаткичлари, мамлакат иқтисодиётини тавсифлайдиган кўрсаткичларнинг пасайиши ҳамда ортиши суръатлари ва унда юз бераётган иктисодий жараёнлар, тузилмавий пропорциялар ҳам Макроиқтисодиёт предмети ҳисобланади. Макроиктисодий кўрсаткичлар моддий и. ч. ва номоддий хизмат кўрсатиш соҳаларидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий фаолиятининг умумий ва пировард натижаларини қамраб олади. Макроиқтисодиётнинг асослари инглиз олими Ж. М. Кейнсиинт 1936 й. да нашр этилган «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асарида баён этилган. Ҳоз. замон М. назариясида 3 оқим (неокейнсчилик, монетаризм ва янги классик йўналиш) мавжуд, улар ўртасидаги асосий фарқ макроиктисодий сиёсатга нисбатан берилган тавсияларнинг ҳар хиллигида (яна қ. Микроиктисодиёт).

Ад.: Бункина Макроиқтисодиёт, Семенов В. А., Макроэкономика, Макроиқтисодиёт, 1996; Ҳакимова Макроиқтисодиёт, Макроиқтисодиёт, Т., 1997.

Шоназар Эрмаматов.


Кирилл алифбосида мақола: МАКРОИҚТИСОДИЁТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИШ ҲАҚИ
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ
ДАВЛАТ КАПИТАЛИЗМИ
КЕЙНСЧИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты