МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОЛАЛАР МУАССАСАЛАРИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОЛАЛАР МУАССАСАЛАРИ — мактабгача ёшдаги болаларнинг ижтимоий тарбия муассасалари. Ўзбекистонда бу муассасаларга болалар яслиси, яс. ш-богча, болсыар бо/часи киради. Мактабгача таълим болалар муассасалари 2 босқичдан иборат. l-босқич болалар яслиси бўлиб, у 2 ёшдан 3 ёшгача булган болаларни қамраб олади. Бу босқичда болаларни ақлий ва жисмоний ривожлантириш. нутқини шакллантириш, уларни моддий борлиқ, атроф-олам билан таништириш ҳамда гигиена масалалари бўйича амалдаги таянч дастур асосида таълимтарбия берилади. 2-босқич болалар богчаси бўлиб, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни камраб олади. Бу босқичда болаларнинг нутқини ривожлантириш, уларнинг маънавий камолотини таъминлаш, жисмоний жиҳатдан бақувват бўлишлари учун йўналтирилган таълимтарбия жараёни амалга оширилади. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ҳам Мактабгача таълим болалар муассасалари мавжуд булиб, улар махсус дастур ҳамда техник воситалар билан таъминланган.

Ўзбекистонда Мактабгача таълим болалар муассасаларининг моддий техника базаси ҳамда методик таъми-нотини яхшилашга қаратилган бир қатор қарорлар қабул қилинган. Мактабгача таълим болалар муассасалари учун жорий қилинган «Учинчи минг йилликнинг боласи» таянч дас-тури пед. ва психология фанлари ютуклари хамда давлат ва жамият талабларига таянгаи ҳолда яратилганлиги билан алоҳила аҳамиятга эга. Давлат ва нодавлат Мактабгача таълим болалар муассасалари мавжуд. Улар қайси ташкилот қарамогида бўлишидан қатъи назар ЎзР Халқ таълими вазирлиги уни кадрлар билан таъминлайди ва фаолиятига илмий-педагогик жиҳатлан раҳбарлик қилади. Мактабгача таълим болалар муассасалари учун тарбиячи ва методистлар Тошкент пед. унти, пед. ин-тлари ва коллежларида тайёрланади.

2002 и. Ўзбекистонла 6865 Мактабгача таълим болалар муассасалари бўлиб, уларда 640 мингдан ортиқ бола тарбияланди.


Кирилл алифбосида мақола: МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОЛАЛАР МУАССАСАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ПЕДАГОГИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ
ПЕДАГОГИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты