МАНДАРИН

МАНДАРИН (Citrus reticulata) — рутадошлар оиласининг цитруслар туркумига мансуб доим яшил дарахтлар ва буталар тури; мевали экин. Ёввойи турлари маълум эмас. Мандарин субтропик ва тропик (Япония, Хитой, Испания, Мексика ва б.) ҳудудларда экилади.

Ватани — Хитой. Ўзбекистонда 20-а. нинг 70-й. ларидан махсус иссикхона ва траншеяларда пайванддан ўстирилган паст бўйли навлари етиштирилади. Бу навлар март ойида гуллаб окт. да меваси пишади. 5—6 ёшда бир тупи 40 кг мева беради. Мандарин — доим яшил дарахт, бал. 3 м га боради. Тиним даври билан алмашадиган 2—3 ўсиш даврига эга. Шох-шаббаси ёйилиб усади, барглари узунчоқтухумсимон, тўқ яшил, гуллари оқ майда, икки жинсли, хушбўй. Мандарин май—июнь ойларида гуллайди, меваси окт—нояб. да пишади. Меваси ясси думалоқ, баъзан япалоқ, юзаси бироз ғадир-будир, пўсти қалин, зарғалдоқ, уруғи майда. Шарбати нордонширин. Эти тўқ сариқ, серсув, 8—10 паллали, вазни 60—80 г. Шарбати таркибида 2,87—10,5% қанд, 0,95—1% кислота (асосан, лимон кислота), 25 мг % витамин С ва б. мавжуд. Пустила пектин моддаси, эфир мойи ва гликозидлар мавжуд бўлиб, қандолатчилик саноатида ва эфир мойи олишда ишлатилади. Мандарин совуққа чидамли: —6,5° да баргларини, — 12° да дарахтини совуқ уради. Оҳак ва гумусга бой тупрокларда юқори ҳосил олинади. Мандарин асосан, пайванд йўли б-н кўпайтирилади (асосан, трифолиатга пайванд қилинади). Кўчатлар ораси 3—5 м, қатор ораси 5—6 м қилиб кеч куз ва эрта баҳорда экилади. Езда қатор оралари юмшатилади, суғорилади. Мандарин дарахтига ёш пайтида тўғри шакл берилса, ҳосилдорлик юқори бўлади. 10—12 йиллик дарахтлардан 1 гектардан 500 ц ҳосил олинади (бир тупи 30—70 кг мева беради). Меваси янгилигида истеъмол қилинади (мураббо, жем, шарбат) тайёрланади (қ. Цитрус ўсимликлар).

Касалликлари : фитофтороз, калмараз, антракноз.

Зараркунандалари: тилларанг ва қизил кана.

Рихсивой Жўраев.


Кирилл алифбосида мақола: МАНДАРИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
МЕКСИКА
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты