МАНЗАРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР

МАНЗАРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР, декоратив ўсимликлар — кишиларнинг эстетик эҳтиёжларини қондиришда фойдаланиладиган турли ботаник оилаларга мансуб маданий ва ёввойи ўсимликлар гуруҳи. Манзарали ўсимликлар шаҳар ва қишлоқларни кўкаламзорлаштириш, истироҳат боғлари, ижтимоий, и. ч. бинолари ва турар жойларни безатиш, гулдасталар ясаш учун ўстирилади. Чиройи, барглари, гуллари, мевалари ранги, танасининг ғаройиб шакллари (шохлари осилган, соябонсимон, ус-тунсимон) билан тавсифланади. Бир қатор белгиларига, мас, ҳаёт шаклига кўра — дарахтлар, буталар, чала буталар, ўт ўсимликларга, пояси шаклига кўра, тик ўсадиган, илашиб ўсадиган, пастак, ёйилиб ўсадиган, осилиб ўсадиган ва б. га бўлинади. Манзарали ўсимликлар биологик хусусиятлари ҳамда агротехника талабларига қараб: дарахт ва буталарга, кўп йиллик, икки йиллик, бир йиллик, бошоқцош (ғаллагулли), пиёзли ва б. ўсимлик гуруҳларига бўлинади. М а н зарали дарахт ва буталарга япрокди, игна баргли, доим яшил ва барг тўкувчи ўсимликлар киради. Хиё-бон, кўчаларга, ҳовуз ва кўл бўйларига эман (дуб), каштан, чинор, акация, оқ қайин, мажнунтол, терак, сарв, оқ қарағай, шамшод, дўлана, арча; ший-пон ва айвон теварагига илашиб усувчилар — ток, чирмовиқ, буталардан атиргул, сирень ва б. экилади. Кўп йиллик Манзарали ўсимликларга истироҳат боғлари, хиёбонларда ўстириладиган сергул, сербарг ва манзарали мевали усимликлар киради. Илиқ иқлимли мамлакатларда кўп иилликларнинг қишда очиқ далада қоладиган ва кўчириб олиб, иссикхонада сақланадиган хиллари бор. Баъзи кўп йилликлар иқлими совуқ минтақаларда бир йиллик ўсимлик сифатида ўстирилади. Улар баҳорда илдиз, илдизпоя, илдизмева, пиёзчасидан ўстирилади. Кўп йиллик ўсимликлар бир ерда 3—5 йил ва ундан ортиқ усади. Қаламчаси ва уруғидан кўпайтирилади. И к к и йиллик Манзарали ўсимликлар хушманзара гулли ўсимликлар бўлиб, биринчи йили тупбарг, иккинчи йили гулли ва мевали поя ҳосил қилади. Бу гуруҳга, шунингдек, икки йиллик си-фатида устириладиган баъзи куп йиллик ўсимликлар ҳам киради. Булардан, асосан, гулзор барпо этишда фойдаланилади. Бир йиллик Манзарали ўсимликларга уругидан экиладиган ва Усув даври бир йил давом этадиган ўсимликлар, биринчи йили гуллайдиган, лекин совуққа чидамсиз ўсимликлар ҳам киради (мас, гелиотроп, итоғиз, функция, лобелия ва б.). Бир йиллик ўсимликларга чиройли гуллайдиган, нақш барглилар, «гилам» ҳосил қиладиган, новдалари осилиб турадиган ампал ва б. ўсимликлар гуруҳи киради. Илиқ иқлимли ҳудудларда кўпчилик бир йиллик ўсимликлар вегетация даврини узайтириш ва эрта гуллаши учун март — апр. да парник ва оранжереяларга экилади, сўнгра очиқ ерга кучирилади, айримлари тўғридан-тўғри очиқ ерга экилади. Буларга қўқонгул, хинагул, тирноқгул, кўкноргул, настурция, петуния, тамакигул, бахмалгул, ипомея ва б. киради. Ғалла гулли Манзарали ўсимликлар бошоқдошларга мансуб бўлиб, гулчиликда гуддасталар тайёрлашда фойдаланилади. Майсазорларга якка ва гуруҳлаб экишда баланд ўсадиган, гулзор четларига ва гурухлаб экишда паст ўсадиган ғаллагулли ўсимликлардан фойдаланилади. Пиёзли Манзарали ўсимликлар пиёзгулдошлар ва чучмомагулдошларга мансуб бўлиб, манзарали боғдорчиликда кўпайтирилади. Буларга бой-чечак, лола, наргис, гиацинтлар, пиёзгул ва б. киради. Асосан, пиёзчаларидан кўпайтирилади.

Манзарали ўсимликлар уруғи, кўчатлари, қаламчалари манзарали боғдорчилик хужаликларида етиштирилади, янги манзарали Усимликларни маданийлаштириш ва уларни тарқатиш билан ботаника боғлари ва дендрарийлар шуғулланади (яна қ. Гулчилик).

Ад.: Декоративные растения открытого и закрытого грунта, Киев, 1985.

Абдушукур Хоназаров.


Кирилл алифбосида мақола: МАНЗАРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ФРАНЦИЯ
БАРГ
БОҒ ТУЗИШ САНЪАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты