КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР

КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР — куч қабул қиладиган, нагрўзка ту-шадиган, конструкция деталлари тайёрланадиган, физик, механиқ ва кимёвий хоссалари яхши бўладиган материаллар. Металл, металлмас ва композицион, куймабоп хиллари бор. Металл Конструкцион материаллар ичида пўлат энг кенг тарқалган; бўлардан ташқари чўян, алюминий қотишмалари, бериллий қотишмалари, вольфрам қотишмалари, магний қотишмалари, титан қотишмалари, хром қотишмалари ва б. ҳам Конструкцион материалларга тааллуқли. Технологик аломатлари бўйича, деформациялаб (прокатлаб, пресслаб, штамплаб) олинадиган, қуйиб, пайвандлаб, пишириб, елимлаб тайёрланадиган материалларга; ишлатилиш шароитига кўра, нормал, паст ва юқори т-раларда ишлатиладиган (оловбардош қотишмалар, оловбардош бетон) материалларга; структурасига кўра, ферритли, аустенитли пўлатлар; мустаҳкамлаш турига кўра, тобланадиган, яхшиланадиган, дисперсли-мустаҳкамланадиган (қийин эрийдиган дисперс заррали), эскиртириладиган, мустаҳкамлик кўрсаткичи бўйича (мустаҳкамлиги юқори пўлат ва чўянлар) турларга бўлинади. Конструкцион материалларнинг механиқ хоссалари (конструкцияси мустаҳкамлиги, ўтга чидамлилиги, қовушоқлиги, оловбардошлиги, коррозияга чидамлилиги ва б.) уларнинг сифат кўрсаткичларини белгилайди. Металл Конструкцион материалларга термик ишлов бериб, уларнинг пластиклиги оширилади. Катта нагрузкада ишлайдиган деталлар қайта эритилган пўлатлардан тайёрланади. Машинасозликда тирсакли вал, тишли ғилдираклар ва 1200° гача т-рада ишловчи деталлар тайёрлашда чўян кенг қўлланилади. Никелли ва кобальтли кртишмалар 1000 — 1100° гача т-рада мустаҳкамлигини сақлайди; улар авиация ва ракета двигателлари тайёрлашда, алюминий қотишмалари (мустаҳкамлиги 550—750 Мн/м2) самолёт, вертолёт, ракета корпусларини тайёрлашда қўлланилади. Титан кртишмаларининг мустаҳкамлиги 1600 Мн/м2 дан ортиқ бўлиб, компрессор, авиация двигателлари, тиббиёт асбоблари ясашда ишлатилади.

Металлмас Конструкцион материалларга бетон, ўтга чидамли материаллар, пластмассалар, шиша, сопол, резина ва ёғоч материаллар киради. Улар самолётсозлик, ракетасозлик, машинасозлик, радиотехника ва кемасозликда қўлланилади. Композицией Конструкцион материаллар: ип, сим, ипсимон кристаллар, қийин эрийдиган бирикма ва б.


Кирилл алифбосида мақола: КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЧЎЯН
КИМЁ
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
КЕРАМИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты