КОРЕЯ ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК РЕСПУБЛИКАСИ, КХДР (Choson Minjujuui Inmin Konghwaguk) — Узоқ Шаркда, Корея я. о. нинг шим. ва қисман материкда, 38-параллелдан шим. да жойлашган давлат. Майд. 120,54 минг км2. Аҳолиси 21,96 млн. киши (2001). Пойтахти — Пхеньян ш. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (province)ra ва вилоят мақомига эга бўлган 2 шаҳар (Пхеньян ва Кэсон)га . бўлинади. Расмий тили — корейс тили. Йирик шаҳарлари: Пхеньян, Ҳамхин, Вонсон, Хиннам.
Давлат тузуми. КХДР — социалистик давлат. Амалдаги Конституцияси 1972 й. 27 дек. да қабул қилинган. Унга кейинчалик ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Қуйидаги ҳокимият органлари амал қилади: Олий халқ мажлиси (ОХМ) ва унинг Доимий кенгаши, Мудофаа қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (собиқ Маъмурий кенгаш), жойлардаги халқ мажлислари ва халқ қўмиталари. Президент лавозими ва Марказий халқ қўмитаси бекор қилинган. Уларнинг ваколатлари ОХМ ва унинг Доимий кенгашига тақсимланди ва қисман Вазирлар Маҳкамасига топширилди. Мудофаа қўмитасининг раиси (1993 й. 9 апр. дан Ким Чен Ир) олий давлат лавозими бўлиб, КХДРнинг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий кучларига раҳбарлик қилади.
Тарихи. Конституцияга биноан, КХДР — «Суверен социалистик давлат» бўлиб, ўз фаолиятида Чучхе ғояларига амал қилади («Чучхе» — мустақиллик маъносини билдиради ҳамда «инқилоб ва қурилишдаги» барча масалаларни ўз кучларига таяниб, мамлакат воқелигига монанд равишда мустақиллик мавқеида ҳал қилишни кўзда тутади). Халқоммаси «буюк доҳий» ким Ир Сенга чексиз садоқат руҳида тарбияланиб келди, унинг вафотидан сўнг ўғли ва вориси Ким Чен Ирга итоатгўйлик руҳида тарбиялана бошлади. КХДРда жуда қаттиқ интизомга риоя этилади, аҳоли ҳар қандай ташқи таъсирдан муҳофаза қилинади.
1945—48 й. ларда Шим. Кореяда ер ислоҳоти ўтказилди, саноат, транспорт, алоқа, банклар, ташқи савдо давлат ихтиёрига олинди. 1950—53 й. лардаги уруш мамлакатга катта зарар етказди, хўжалик қурилишини тўхтатиб қўйди. Урушдан кейинги йилларда Шарқий Европа, собиқ СССР, Хитой кўмаги билан 200 га яқин халқ хўжалиги иншоотлари қурилди. Шаҳар ва қишлоқца социалистик ислоҳотлар тугаб (1958), индустриялаш соҳасидаги асосий вазифалар ҳал этилгач (1970), мафкўравий, техникавий ва маданий инқилобни жадаллаштириш йўли бошланди. Жан. билан ўзаро кураш кескинлашган шароитда хўжалик ва мудофаа қурилишини баб-баравар олиб бориш, мустаҳкам моддий-техника базасини вужудга келтириш вазифаси қўйилди (1980). Миллий байрамлари — 16 фев. — Ким Чен Ирнинг туғилган куни (1942); 15 апр. — Қуёш байрами (Ким Ир Сеннинг туғилган куни, 1912); 9 сент. — КХДР ташқил этилган кун (1948). ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. 7 фев. да ўрнатган.
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. К. Меҳнат партияси, 1945 й. да асос солинган. 1946 й. гача К. Коммунистик партияси. 1946 й. да Шим. даги Янги халқ партияси ҳамда Жан. даги Халқ ва Янги халқ партиялари билан бирлашиб, Шим. Корея Меҳнат партияси ва Жан. Корея Меҳнат партияси вужудга келди. 1949 й. да улар ягона Корея Меҳнат партияси бўлиб бирлашди; К. Социал-демократак партияси, 1945 й. да тузилган, К. Бирлашган демократик ватан фронтига киради; Чхондогё—Чхонудан партияси (Самовий йўл дини ёш дўстлари партияси), 1946 й. да асос солинган, К. Бирлашган демократах ватан фронтига киради; К. Бирлашган демократик ватан фронти — К. ватанпарвар партиялари ва ташқилотларининг умуммиллий фронти, мамлакат бирлиги ва демократик ривожланиши учун кураш шиори остида 1949 й. да тузилган. Корея халқ демократик республикаси, кхдр бирлашган касаба уюшмалари, 1945 й. да тузилган. Жаҳон касаба уюшмалари федерациясига киради.
Хўжалиги. КХДР — индустриалаграр мамлакат. 2-жаҳон урушидан кейин мамлакатда оғир индустрия асосларини яратиш: металлургия, энергетика, кончилик, кимё, қурилиш материаллари, автомобилсозлик, станоксозлик корхоналарини барпо этиш йўли тутилди. Қ. х. соҳасида давлат ва кооператив хўжаликлари ташқил этилди.
Саноати. Озиқ-овқат саноати, ҳунармандчилик ва маҳаллий саноат корхоналари мавжуд. Бу ерда рангли, қора, асл металлар, тошкўмир, темир рудаси, вольфрам, қўрғошин-рух, молибден, алюминий рудалари, графит, магнезит ва б. фойдали казилмаларнинг заҳиралари бор. Иқтисодиётининг асоси оғир саноат, етакчи тармоқлари — электр энергетика, қора ва рангли металлургия, кончилик ва кимё саноати, қурилиш материаллари и. ч., машинасозлик; енгил ва озиқ-овқат саноати ривожланган. Йилига ўртача 53,5 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Лекин шунга карамай, 2000 й. арафасида халқ хўжалиги танг аҳволга тушиб қолди: иқтисодиёт боши берк кўчага кириб қолган, саноат нотекис ривожланган, техниканинг ривожи орқада қолган, истеъмол маҳсулотлари и. ч. даражаси паст, электр энергия, ёқилги, хом ашё, озиқ-овқат танқис.
Қишлоқ хўжалиги. Дон етиштириш қ. х. ишлаб чиқаришининг асосини ташқил этади. Шоли (ҳайдаладиган ерларнинг 50%) ва маккажўхори — асосий қ. х. экинларидир. Буғдой, арпа, соя, пахта, қанд лавлаги, картошка, тамаки ва б. ҳам экилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик, паррандачилик, балиқчилик, пиллачилик мавжуд. Кэсонда женьшень плантациялари бор. Чорвачилик унчалик ривожланмаган. Мамлакат бутун ҳудудининг 18%, яъни 2,27 млн. га ерда деҳқончилик қилинади, 9 млн. га ер ўрмон билан қопланган.
Кейинги йилларда қ. х. ишлаб чиқариши сурункали инқирозга дучор бўдди. Донли экинлар, аввало асосий маҳсу-лот бўлмиш шоли ҳосили пасайиши аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни мушкуллаштирди. Мамлакатда аҳолини озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари билан белгиланган меъёрда таъминлаш тизими сақланган.
Транспорти. Юкларнинг 90% яқини т. й. да ташилади. Т. й. лар узунлиги — 9 минг км, автомобиль йўллари уз. — 23 минг км. Денгиз савдо флоти тоннажи 951 минг т дедвейт. Денгиз портлари: Вонсан, Чхонжин, Нампхо ва б. Пхеньян яқинидаги Сунан деган жойда халқаро аэропорт бор. Амноккан, Чхончхонган, Тэдонган ва Туманган дарёларининг қуйи оқимида кема қатнайди.
Ташқи савдоси унчалик ривожланмаган. Четга, асосан, хом ашё чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, суюқ ёқилғи, кокс, прокат, пахта толаси, ўғит, халқ истеъмол моллари сотиб олади. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Хитой, Россия ва б. Пул бирлиги — вона.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Япония ҳукмронлиги даврида мактабда дарслар япон тилида ўқитилган. 1945 й. дан янги 4 й. лик мактаблар очилди. Дарслар она тилида янги дастур асосида олиб бориладиган бўлди. 1958 й. дан ўқиш бепул. 1975 й. дан мажбурий 11 й. лик таълим жорий этилган. КХДРда 10 мингдан кўпроқ умумий таълим мактаби, 600 техника билим юрти ва 200 дан ортиқ олий ўқув юрти бор. Энг йирик олий ўқув юрти — Ким Ир Сен номидаги Пхеньян ун-ти. Пхеньянда КХДР Фанлар академияси ва Ҳамхинда унинг филиали, Тиббиёт фанлари, Қ. х. фанлари, Ижтимоий фанлар, Ўрмон-тех-ника академиялари мавжуд. Кутубхона ва музейлари: Давлат марказий кутубхонаси (1947), ФА кутубхонаси (1952), Марказий тарих музейи, Корея халқ демократик республикаси, кхдр инқилоб музейи (1948), Озодлик уруши музейи (1953), Этн. музейи (1956), Нафис санъат марказий музейи. Вонсан, Ҳамхин, Саривон ва б. шаҳарларда ҳам музейлар бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Асосий газ. ва жур. лари: «Корея» (корейс, рус, хитой, инглиз, француз ва испан тилида нашр этиладиган ойлик жур., 1956 й. дан), «Нодон Синмун» («Ишчи газетаси», кундалик газ., 1945 й. дан), «Минчжу Чосон» («Демократик Корея», кундалик газ., 1946 й. дан) «Чосон инмингун» («Корея халқ, армияси», кундалик газ., 1948 й. дан), «Чхоллима» («Қанотли от», ойлик жур., 1959 й. дан), «Киллочжа» («Меҳнаткаш», ойлик жур., 1946 й. дан), «Чосон есуль» («Корейс санъати», ойлик жур.) ва б. К. Марказий телеграф агентлиги 1946 и. ташқил этилган. К. Марказий радио қўмитаси ва Марказий телевидениеси мавжуд. Радиоэшиттиришлар корейс, шунингдек, рус, инглиз, француз, испан, япон, хитой тилларида олиб борилади. Пхеньянда телемарказ 1967 й. дан ишлайди.
Адабиёти. 2-жаҳон урушидан кейин Шим. Корея халқ демократик республикаси, кхдрда адабиётни социалистик реализм йўлидан ривожлантириш рағбатлантирилди. 1946 й. да корейс ёзувчилари Шим. Корея халқ демократик республикаси, кхдр Адабиёт ва санъат арбоблари ассоциациясига бирлашди. Катта авлод билан бир қаторда ёш шоирлар адабиётга кириб келди. Улар «янги турмуш»ни, «СССР билан дўстлик»ни мадҳ этишдан бошқа иложлари йўқ эди. Шундай щароитда ҳам истеъдодли қалам соҳиблари халқ тарихини ҳаққоний ёритишга интилдилар. Чо Ги Чхон «Пэктусан тоғи» достонида япониялик босқинчиларга қарши халқ ҳаракатини, Чхве Мён Ик, Чхон Се Бон ҳикоя ва очеркларида, Ли Ги Ён «Ер» романида қишлоқ турмушини акс эттирди. Ли Бук Мён, Хван Гон ва б. ёзувчилар ишчилар ҳақида асарлар яратишди. Шоирлар орасида Пак Пхар Ян, Мин Бён Гюн, Пак Се Ён, Ан Нён Мон, Чо Ги Чхон 1950—53 й. лар уруши ҳақида ватанпарварлик руҳидаги асарлар ёзишди. Урушдан кейин роман адабиётнинг асосий жанри бўлиб қолди. Юн Се Жун, Чхон Се Бон ва б. долзарб замонавий муаммоларни кўтариб чикди. Ли Ги Ён, Чхве Мён Ик, Пак Тхэ Вон тарихий романлар яратишди. 60-й. лардан эсдалик адабиёти кенг ёйилди. Кейинги йилларда дунё юзини кўрган салмоқли асарлар орасида кўпчилик бўлиб ёзилган «Қон денгизи», «Соқчининг тақцири» каби асарларни кўрсатиш мумкин.
Меъморлиги. 1940-й. лар охиридан шаҳарсозлик ривожланди. Пхеньяннинг бош режаси ишлаб чиқилди. 1950— 53 й. лардаги урушда вайрон бўлган шаҳарлар (Ҳамхин, Вонсан, Саривон, Кэсон, Нампхо ва б.) қайта тикланди. Саноат ва гидротехника иншоотлари, мактаб, касалхона, маданият саройлари қуришга киришилди. Дастлабки пайтларда ўрта аср корейс меъморлиги анъаналаридан фойдаланилди (Пхеньян Катта театри). 60-й. ларнинг 2-ярмидан янги қурилиш материаллари ва конструкциялари жорий этилди, ихчам режаланган, қулай ва чиройли бинолар (Ким Ир Сен номидаги ун-т) қад кўтарди, типовой лойиҳалар асосида кўп қаватли турар жойлар қурилди. Қишлоқ жойларда коттежлар, блокли ва секцияли уйлар барпо этилган. Курортлар қурилишига эътибор берилди. Меъморлар орасида Ким Жон Хи, Ли Хён, Пак Ик Хван. Син Сун Ген ва б. ларни кўрсатиш мумкин. 1954 й. да Корея халқ демократик республикаси, кхдр меъморлар уюшмаси тузилган.
Тасвирий санъати. 1946 й. да ташқил этилган Адабиёт ва санъат арбоблари ассоциацияси миллий рангтасвирни тиклашни мақсад қилиб олган эди. 1950— 53 й. лардаги уруш даврида рассомлар, асосан, ташвиқот-тарғибот руҳидаги варақа ва плакатлар яратишди. Миллий анъаналарни давом эттириш билан бирга замонавий мавзуларга мурожаат этаётган рассомлар орасида Ли Чхон, Чхве Ген, Ли Сок Хо, Ким Ён Жун, Чон Ён Ман, ҳайкалтарошлардан Мун Сок О, Чо Гю Бонлар бор. Қад. кулоллик, чиннисозлик, суяк ва ёғоч ўймакорлиги, бамбук толасидан тўқувчилик, каштачиликда халқ амалий санъати сақланиб қолган. 1953 й. да рассомлар уюшмаси тузилган.
Мусиқаси. Корея халқ демократик республикаси, кхдр озод этилгандан кейин (1945) дастлаб оммавий қўшиқлар ривожланди. Халқ қўшиқларини йиғиш, ўрганиш ва оммалаштиришга киришилди. 1946 й. Мусиқачилар уюшмаси тузилди. Катта шаҳарларда мусиқа ўқув юртлари (Пхеньянда консерватория), концерт заллари, мусиқали театрлар очилди. Филармония, катта симфоник оркестр ва б. мусиқа жамоалари ташқил этилди. Симфоник ва кантата-оратория жанрлари, халқ му-сиқий драмаси (чхангик), замонавий опера (кагик) ва балет ривож топди (композиторлар Ли Мён Сан, Хван Хак Кин, Ли Гон У, Пак Тон Силь, Ким Ён Гю).
Театри. 1947—49 й. ларда Пхеньянда Давлат театри (ҳоз. «Чхоллима» давлат драма театри), Давлат халқ бадиий театри (ҳоз. Пхеньян ш. театри), К. халқ армияси ҳузуридаги труппа очилди. Вилоятларда театрлар ишлаб турибди. Маиший, тарихий асарлардан ташкари, Япония мустамлака ҳукмронлиги йилларидаги озодлик ҳаракатига ба-ғишланган пьесалар саҳналаштирилган («Пусан», «Почхонбо машъали», «Онамиз» каби спектакллар).
Киноси. 1947 й. киностудия ташқил этилди, унинг асосида бадиий ва ҳужжатли фильмлар студияси очилди (1958). КХДРда биринчи бадиий фильм — «Менинг ватаним» 1949 й. да ишлаб чиқарилди. 1950 й. да «Домна печи», «Чегарачилар» фильмлари яратилди. Шим. — Жан. уруши йилларида «Ёш партизанлар», «Она юрт ҳимоячилари» ва б. фильмлар суратга олинди. 1957 й. «Огаинилар» рангли фильми яратилди. 1959 й. Пхеньян театр ва кино ин-ти очилди. 1961 й. КХДР кинематографчилар уюшмаси ташқил этилди.
Кейинги йиллардаги энг яхши корейс фильмлари орасида «Садосон қалъаси ҳақидаги ривоят», «Айрилиқда яшаб бўларми», «Ҳумо қуши», «Қизил гул», «Беш ака-ука», «Ўрмон шовқини» ва б. бор.
Ўзбекистон — КХДР алоқалари. 1994 й. дан буён ЎзР билан КХДР ўртасида иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликка оид ҳуқуқий негизни яратиш соҳасидаги иш давом этаётир. 1995 й. да ўзбек ва корейс томонлари «Ҳаво қатнови соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим» ва «Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик ҳақида битим» деб аталган ҳужжатларни келишиб олдилар.
Икки мамлакат ўртасида савдо-сотиқ йўлга қўйила бошлади. Товар айланмаси 1998 й. даги 2,3 млн. АКШ долларидан 1999 й. да 6,7 млн. долларга етди. ЎзРда КХДР сармояси иштирокида 2 та шўъба корхона ва 2 та қўшма корхона рўйхатга олинган. Чунончи, «Ринрадо», «К. У. Ринрадо», «Чосон-Сик-рексул» ва «Сафар» корхоналари халқ истеъмол моллари и. ч., харид қилиш ва сотиш билан шуғулланади.