КОРРОЗИЯБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР

КОРРОЗИЯБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР — коррозия ҳодисасига чидамлилиги юқори бўлган материаллар. Металл ва металлмас (анорганик ва органик), композицион (қ. Композицион материаллар), конструкцион (қ. Конструкцией материаллар) ва ҳимоя (қ. Ҳимоя қопяамалари) турлари бор. Металл Коррозиябардош материалларга пўлат ва чўянлар, оловбардош котишмалар; асл металлар; коррозиябардошлиги легирлаб (қ. Легирлаш) ошириладиган алюминий, мис асосидаги қотишмалар (бронза, жез), никель ниобий, тантал, цирконий ва б. элементлар асосидаги кртишмалар киради. Металлмас анорганик Коррозиябардош материалларга табиий силикат материаллар — андозит, базальт, гранит, диорит, кварцит ва кислотага чидамли бошка жинслар; доломитлар, мармарлар, оҳактошлар; сунъий силикат материаллар (кварц шиша, силикат шиша, керамик материаллар, эмаллар, кислотага чидамли бетон ва б.) киради. Металлмас органик Коррозиябардош материаллар (полиэтилен, полистирол, фторопласт, ва б.) кенгтарқалган. Коррозиябардош материаллар кислота, ишқор, тўзлар, кимёвий агрессив газ шароитида ишлатиладиган кимёвий аппаратлар, қувурлар, буюмлар и. ч. да қўлланилади (яна. қ. Кислотабардош материаллар).


Кирилл алифбосида мақола: КОРРОЗИЯБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР
КИМЁ
БРОНЗА
КИСЛОТАБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты