МАРМАРАК

МАРМАРАК (Solvia L.) — кўп йиллик ўтлар туркуми; гулзорларда экиладиган бир йиллик манзарали ўсимлик. Мармаракнинг ялтироқ Мармарак, Королков Мармарак ги, хушбўй Мармарак, хивичеимон Мармарак, чўл М. ги (зиғирак) каби 5 тури бор. Ялтироқ Мармарак (S.splendens ver. Gawl.) — бир йиллик ўт, бўйи 50—80 см, пояси тик усади. Барглари учбурчаклинаштарсимон. Гултожи 50—60 мм. Июнь — окт. ойларида гуллайди, гуллари сариқ, 25—33 мм. Королков Мармарак ги (S.korolkovii Rgl. et Schmalh.) — кўп йиллик ўт. Бўйи 24 — 50 см. Илдиз бўғизидаги барглар наштарсимон, учи ўткир, думалоқ понасимон, яшил тукли. Июнь—авг. ойларида гуллаб уруғлайди, гуллари сиёҳ ранг. Тоғли минтақаларда ўсади. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Хушбўй Мармарак (S.sclarea L.) — кўп йиллик ўт. Бўйи 50—100 см. Пояси тик усади, тепа қисмидан шохланган. Барглари яшил, эллипссимон-чўзиқ, йирик бурмали, Июнь—авг. ойларида гуллаб уруғлайди. Тоғли минтақалардаги боғларда, тоғ дараларида ўсади. Эфир мойли ўсимлик ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: МАРМАРАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕГОНА ЎТЛАР
ФРАНЦИЯ
ИЛДИЗ
ГРУЗИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты