МАРТЕН ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ — мартен печидя чўян, темиртерсак ва темир рудасидан пўлат ишлаб чиқарувчи тармоқ; қора металлургиянкт бир соҳаси. 19-а. охирида олдин Францияда, кейин Россияда тарқала бошлади, кейинчалик тараққий этган мамлакатларга ёйидди. Ўзбекистонда биринчи Мартен ишлаб чиқариши 1944 й. да шакллана бошлаган (Бекобод металлургия з-дида 1944, 1945 ва 1949 й. ларда 3 та мартен печи ишга туширилган). Мартен ишлаб чиқаришида ишлатиладиган хом ашё (шихта) металл (суюқ ва қаттиқ чўян, темиртерсак, оксидловчи ва легирловчи элементлар) ҳамда металлмас (темир рудаси, мартен агло-мерати ва флюс) ташкил этувчилардан иборат бўлади. Корхонага келтирилган қаттиқ хом ашё печда 1000—1200° да қиздирилади, шундан сўнг печга суюқ чўян қуйилади. Материаллар эри-ётганда қўшилмалар (фосфор, кремний, марганец ва б.) жадал равишда оксидланади ва шлак ҳосил бўлади, қайнаш жараёнида эса углерод оксидланиб, пўлат зарур кимёвий таркибига эришади. Сўнгра металл оксидсизлантирилади ва зарур бўлса легирланади (қ. Легирлаш). Тайёр суюқ пўлат ковшлар ва қолипларга қуйиб олинади. Печнинг иш бўшлиғи деворлари қандай материалдан терилганлигига қараб, мартен жараёни асос характерли ва кислота характерли жараёнларга булинади. Асос характерли жараён кенгроқ тарқалган, у амалда турли шихтали (жумладан, таркибида фосфор ва олтингугурт куп) материалларни кайта ишлашга имкон беради. Кислота характердаги жараён эса таркибида газ ва металлмас аралашмалар кам ва си-фатли пулат олишга имкон беради. Хом ашёдаги металларнинг таркиби буйича Мартен ишлаб чиқаришида қуйидаги жараёнлар фарқ қилинади: скрапрудали жараён (50 — 70% суюқ чуян ва 50—30% темиртерсак эритилади), скрапжараён (хом ашё — қаттиқ пулат ва темиртерсак), рудали жараён (асосан, суюқ чўян ишланади), карбюраторли жараён (асосий хом ашё — темиртерсак).
Мартен ишлаб чиқаришида ёқилғининг ёнишини ва қўшилмаларнинг оксидланишини тезлатиш учун махсус қурилмалар ёрдамида печга кислород юбориб турилади.
20-а. 70-й. лари охиридан бошлаб Мартен ишлаб чиқаришига нисбатан кислородли конвектор усулида пўлат олиш анча унумли бўлганлиги туфайли кейинги усул ва электр печларда пўлат эритиш усули кўпроқ қўлланилмоқда (if. Конвертер). Ўзбекистон металлургия заводила ҳам 1978 й. да электр пулат эритиш комплекси ишга туширилган.
Ад.: Мирбобоев В. А. ва б., Металлар технологияси, Т., 1971; Металлургия стали, Мартен ишлаб чиқариши, 1973.