МАРТЕН ПЕЧИ — чуян, темиртерсак ва темир рудасини кайта эритиб пўлат олинадиган алангали регенераторли печ. Икки асосий қисм: устки курилма ва пастки қурилмадан иборат. Биринчи Мартен печи Францияда 1864 й. да қурилган (1865 й. да ишга туширилган). П. Мартен номи билан аталган. Муқим (стационар) ва тебранма қисмларга булинади. Муқим Мартен печи устки курилма, иш бушлиги ва каллаклардан иборат. Каллаклар иш бўшлиғининг икки томонида жойлашган. Бу кием регенераторая оддиндан қиздирилган (1100 — 1200° да) газеимон ёнилғи ва ҳавони галмагал бериб туриш ва ёнилғида ажраладиган маҳсулотлар (газлар) ни ташқарига чиқариш учун хизмат қилади. Печнинг иш бўшлиғида 1800° ва бундан юқори т-рада эритиш жараёни амалга ошади. Хом ашё (чўян, темиртерсак, темир рудаси, флюс ва б.) печга махсус машиналарда одд девордаги туйнук орқали солинади. Тайёр пўлат чиқариш тешигидан чиқариб олинади.
Пастки қисм иш пайтида ажраладиган чанг ва шлакларни йиғадиган икки жуфт шлакдон ҳамда ёниш маҳсулотлари иссиклигини тўплаб узатиладиган газ ва ҳаво регенераторларидан иборат.
Мартен печида газсимон ёнилғи (коксдомна гази ва табиий газ), суюқ ёқилғи (мазут, смола) ва кўмир кукуни ёқилади. Ёнишни жадаллаштириш учун печга кислород б-н бойитилган ҳаво ҳайдаб турилади. Тебранма Мартен печининг иш бўшлиғи сиртига ўтга чидамли ғишт терилган металл қутидан иборат бўлиб, пўлат ва шлакни чиқариш вақтида уни махсус механизмлар ёрдамида оғдириш мумкин.
Мартен печининг туби, деворлари ва иш бўшлиғининг гумбазлари ўтга чидамли материаллар (ғиштлар) дан ишланади. Иш бўшлиғи иккита бўлган (икки ваннали) Мартен печи ҳам бор. Печь назоратўлчаш аппаратлари билан жиҳозланади. Улар печнинг ишини назорат қилиб туришга ҳамда металл эритишнинг турли босқичларида иссиқлик (тра) маромини бирдай тутиб туришга имкон беради.