МАССАЖ (араб. — қўл тегизмоқ) — даволаш усули; тана ёки бирор аъзога махсус усулда таъсир этиш. Қўл билан бажарилади, баъзан асбоблар ишлатилади (вибромассаж). Массажнинг организмга таъсир механизмида нерв ва гуморал омиллар муҳим роль ўйнайди. Массаж таъсирида терида биологик фаол моддалар ҳосил бўлиб қонга тушади, улар томир реакцияларида, нерв импульсларини ўтказишда ва б. да катнашади. Массаж бевосита таъсир қилган жойида тўқималарга механик таъсир ҳам кўрсатиб, лимфа, қон, тўқималар орасидаги суюқлик циркуляцияси кучаяди. Натижада кон ва лимфа димланиши йўқолиб, моддалар алмашинуви ва Массаж қилинаётган жой териси орқали нафас олиш кучаяди. Массаж юрактомир системаси ишини яхшилайди. Капиллярни кенгайтириб, Массаж қилинаётган соҳанигина эмас, балки ундан узоқдаги тўқималарнинг ҳам (рефлектор йўл б-н) қон билан мўл таъминланишига имкон беради: қоннинг артерия ва веналардан оқиши ривожланади. Массаж муолажасидан сўнг умумий аҳвол яхшиланади, чарчоқ йўқолади. Умумий (бутун гавда) ва маҳаллий (гавданинг бир қисми, мас, қўл ёки оёқ панжаси) Массаж бор.
Асосий усуллари: силаш, уқалаш, ийлаш ва қоқиб қўйиш.
Силаш — М. нинг бошқа усулларини бошлашдан олдин ва тугаллана-ётганда қўлланади.
Уқалаш — бирмунча тез бажарилади, бунда тери ва тери остидаги тўқималар турли йўналишда жойидан қўзғатилади ёки чўзилади. Уқаланган жой устидан силанади.
Ийлаш — М. нинг мураккаброқ усули. Бунда фақат юза тўқималаргина эмас, балки чуқур жойлашган мускуллар ҳам таъсирланади. Массажнинг бу усули тўқималарни ушлаш, кўтариш, босиш ва чўзишдан иборат.
Қоқиб қўйиш ёки «вибрация» — танага тебранувчи (титроқ) ҳаракат беришдан иборат, уни қўл ёки махсус Массаж аппаратлари ёрдамида турли жадаллик ва тебраниш билан бажарилади.
Массажнинг спорт массажи, шифобахш, гигиеник ва косметик Массаж каби турлари бор. Спорт Массаж ида спортчининг ҳамма мускул гурухларига кетма-кет таъсир этилади.
Шифобахш Массаж врач кўрсатмаси бўйича таянчҳаракат аппарати, бўғим ва моддалар алмашинувининг бузилиш касалликлари, радикулит, контрактура ва б. да комплекс даволаш билан бирга қилинади. Массажнинг бошқа турлари чарчоқни босиш ва куч-қувватни тиклаш, одатда, жисмоний машқлар, сув муолажалари, эрталабки гимнастика билан бирга олиб борилади. Бундай Массаж хушбичим ва бардам бўлишга имкон беради. Ўз-ўзини Массаж қилиш гигиеник Массажнинг бир шакли. Массажни махсус ўргатилган массажчилар ёки беморнинг яқин кишилари (тиббиёт ходимидан ўрганиб олиб) қилишлари мумкин. Косметик Массаж косметолог-врач тавсиясига кўра, сочларни мустаҳкамлаш, юздаги нуқсонларни йўқотиш мақсадида кўлланади.
Юрак М. и — юрак тўхтаб қолганда одамни жонлаштириш усули; бунда юрак ритмик равишда бевосита (кўкрак қафаси очилиб бажариладиган опера-цияларда) ёки бавосита (кўкрак қафасини ёрмасдан биринчи ёрдам кўрсатишда) қисилади.