КОСТРОМА ҚОРАМОЛ ЗОТИ

КОСТРОМА ҚОРАМОЛ ЗОТИ — сути ва гўшти учун бокиладиган сигир зоти. Россиянинг Кострома вилоятида «Караваево» хўжалигида маҳаллий зотларни швиц зоти билан чатиштириш, сермаҳсул дурагай молларни танлаш ва саралаш асосида яратилган ҳамда 1945 й. зот деб тасдиқланган. Моллар, асосан, кулранг-оч қўнғир тусда, гавдаси йирик. Буқалари вазни 1000—1100 кг, сигирлари 550—600 кг. Сут соғими 4000-5000 кг, ёғлилиги 3,7—3,9% ва оқсили 3,3 — 3,6%. Зотнинг рекорд қўйган сигирлари бир йилда 14—15 минг кг сут берган. Сигирларнинг ҳаёт-чанлиги юқори (20—22 ёшга қадар). Гўштдорлик сифати юқори, 18 ойлигида новвослар 450—500 кг вазнга етади. Бўрдоқи молларнинг гўшти чиқиши 58—60%. Ўзбекистоннинг қўнғир тусли маҳсулдор қорамол подаларини («Ғаллаорол», «Зарбдор», «Боёвут» ва б.) яратишда 1950-70 йиллари Кострома қорамол зоти буқаларидан фойдаланилган. Кострома қорамол зотидан фойдаланиб, олатов қорамол зоти яратилган.


Кирилл алифбосида мақола: КОСТРОМА ҚОРАМОЛ ЗОТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДУРАГАЙЛАШ
Тушда сигир кўрса нимани англатиши хақида
ФРАНЦИЯ
ОЛАТОВ ҚОРАМОЛ ЗОТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты