МАТУ-ГРОСУ-ДУ-СУЛ

МАТУ-ГРОСУ-ДУ-СУЛ — Бразилиянинг жан.-ғарбий қисмидаги штат, Боливия ва Парагвай билан чегарадош. Майд. 358,1 минг км2. Аҳолиси 2,07 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Кампу-Гранди ш. Штат Бразилия ясситоғлигининг жан.-ғарбий чеккаси ва Пантанал ботиғининг жан. да жойлашган. Ёзи сернам, тропик иқлим. Ўртача ойлик т-ралар 22—26°. Йиллик ёғин 1000— 1800 мм. Штат жан. да тупроғи тўқ қизил латерит тупроқ. Ўсимликлари паст бўйли саванналар, дарё водийлари ўрмонлар, Пантанал тропик ботқоқликлардан иборат. Иқтисодиётининг асосини қ. х. ташкил этади. Қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Шоли, соя, маккажўхори, буғдой, дуккакли экинлар экилади, кофе плантациялари бор. Балиқ овланади. Корумба ш. яқинида йирик темир ва марганец рудаси конлари топилган. Тўқимачилик, кўн-пойабзал, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ва сопол буюмлар ишлаб чиқарилади. Асосий саноат марказлари: Кампу-Гранди ва Корумба ш. лари. Асосий алоқа Парана ва Парагвай дарёлари ва уларнинг ирмоқлари, т. й. ва ҳаво транспорта орқали амалга оширилади.


Кирилл алифбосида мақола: МАТУ-ГРОСУ-ДУ-СУЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БРАЗИЛИЯ
БОЛИВИЯ
ЖАНУБИЙ АМЕРИКА
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты