МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК — ҳуқуқбузарликнинг бир тури. Ўзбекистон Республикаси МЖКга кўра, қонун ҳужжатларига биноан маьмурий жавобгарликкг тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуклари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий му-ҳитга тажовуз қилувчи ғайриқонуний, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган харакат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган айб мавжуд бўлади. Қо-нунга кўра, Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда 16 ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик жиноятдан ижтимоий хавфлилик даражасига қараб фаркланади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик судланганлик ҳолатини келтириб чиқармайди. Жино-ят фақат суд органлари томонидан, Маъмурий ҳуқуқбузарлик эса, суд органларидан ташқари, бир канча ваколатли давлат бошқаруви органлари (мансабдор шахслар) томонидан ҳам кўриб чиқилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо чоралари, жиноят учун житий жазо қўлланилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга маъмурий жавобгарликни қўллаш жараёни соддалаштирилган (мас, йўл ҳаракати қоидасини бузган шахсга битта баённома тузилиши билан маъмурий жарима жазосини қўллаш мумкин) ва ҳ. к. Эркин Ҳожиев.


Кирилл алифбосида мақола: МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЙБ
ФРАНЦИЯ
БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты