КУЖУЛА КАДФИЗ

КУЖУЛА КАДФИЗ (Кадфиз I) – Кушон подшолигиттт асосчиси (мил. ав. 1-а. охири — мил. 1-а. 1-ярми). Кўчманчи юечжилар (тохарлар)нинг гуйшуан — кушон қабиласига мансуб. Хитой тарихий йилномаларида у Киоцзюко номи билан маълум. Тарихий ҳақиқатга яқин тахминга кўра, юечжи қабилалари томонидан Бақтрия истило қилингандан (мил. ав. 2-а., 3-чораги) тахм. 100 йилдан бир оз вақт ўтгач, Кужула Кадфиз кушонлар ўртасидаги ўзаро тахт учун курашда қолган 4 юечжи қабилалари орасидаги ўз тарафдорлари билан Бақтриянинг жан.-ғарбий ҳудудларида ўз ҳукмронлигини ўрватган. У парфянларнинг Бақтриянинг ғарбий ҳудудларига уюштирган тажовўзларига қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб борган. Бақтрияда юзага келган сиёсий вазият ва ҳарбий кучлар нисбати Кужула Кадфиз фойдасига ўзгармаганлиги, уни Ҳиндукуш тоғлари оша Кобул (Гаофу) вилоятига кетишга мажбур қилди. У Кобул вилоятини бўйсундириб, вилоят ҳокими сифатида тангалар зарб қилишни йўлга қўйди. Кобулистон ҳокими бўлган вақтда Кужула Кадфиз ҳали мустақил сиёсат олиб бормаган. У Паропамисад (Кашмир)нинг ҳинд-юнон шоҳи Гермейнинг (мил. ав. 1-а. нинг ўрталари) устуворлигини кабул қилган. Аста-секин Кужула Кадфизнинг ҳарбий қудрати ошиб бориши унга қўшни ҳудудларни ўз тасарруфига олишга имконият берди. Бу борада Ҳиндистоннинг шим.-ғарбий ҳудудларидаги сиёсий парокандалик унга жуда қўл келган. У ўз эътиборини шу ердарни босиб олишга қаратган. Кўп вақт ўтмай, у ўз ҳомийси Гермейга қарашли ҳамма ердарни ўзига бўйсундирган. Гермейга қарашли ҳудудларнинг қўшиб олиниши кушон ҳокимлигининг қудратли давлатга айланишига олиб келди. Кейинчалик Кужула Кадфиз жан. даги ҳинд-парфян шоҳи Гандофар ҳудудлари (Гандхара, Арахосия) ҳисобига ўз давлати чегарасини янада кенгайтирган. Хитой манбаларида қайд қилинишича, Кужула Кадфиз 80 йил умр кўрган. Шундан тахм. 50 йилини юечжи қабилаларини бирлаштиришга, кушонлар қабиласининг устуворлигини ўрнатишга, Кушон подшолигига асос солишга ва уни қудратли давлатга айлантиришга бағишлаган.

Ад.: Бичурин Н. Я. ( Иакинф), Собрание сведений о вародах, обитавших в Средней Азии в древние времева, т.2, М.-Л., 1950; Пугаченкова Г. А., Ртвеладзе Э. Ю., Севервая Бактрия — Тохаристан, Т., 1990.


Кирилл алифбосида мақола: КУЖУЛА КАДФИЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КУШОН ПОДШОЛИГИ
ФРАНЦИЯ
ҲАРБИЙ САНЪАТ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты