КУМУШ ГАЛОГЕНИДЛАР

КУМУШ ГАЛОГЕНИДЛАР — бир валентли кумушнинг галогенлар билан ҳосил қилган бирикмалари; AgF2 ва Ag2F бирикмалари ҳам маълум. Кумуш галогенидлар (AgF дан ташқари) сувда ёмон эрийди.

Кумуш фторид, AgF — одатдаги шароитда оч-сариқ рангли аморф гигроскопик модда. Суюкланиш т-раси 435°, зичлиги 5,852 г/см3. Сувда ва аммиакда яхши эрийди. Ёруғлик нурига чидамли, ультрабинафша нурлар таъсирида Ag2F га айланади. Шишага хона т-расидаёқ таъсир этади; осон парчаланиши сабабли органик бирикмаларни фторлаш реакцияларида қўлланади. Кумуш оксид ёки кумуш карбонатга фторид кислота ёхуд кумушга фтор таъсир эттириб олинади. Ичимлик сувни дезинфекциялашда ишлатилади.

Кумуш хлорид, AgCl — оқкристалл модда. Суюкланиш т-раси 457,5°, қайнаш т-раси 143Г, зичлиги 5,56 г/см3. Сувда эрувчанлиги 0,00155 г/л. Жуда пластик, механик хоссалари металларникига яқин, ундан ўта юпқа вафис пластинкалар тайёрлаш мумкин. Ёруғлик нури таъсирида қораяди ва парчаланиб кумуш ажратиб чиқаради. Кумуш галогенидлар, одатда, кумуш нитрат эритмасидан чўктириш йўли билан ҳамда кумушга юқори т-рада хлор ёки оксидловчилар иштирокида хлорид кислота эритмасини таъсир эттириб олинади. Тиббиётда, фотоматериаллар и. ч. да, радар экранлари ва инфрақизил спектроскоплар линзалари тайёрлашда ишлатилади.

Кумуш бромид, AgBr — сариқ кристалл модда. Суюқланиш т-раси 430°, 700°да ажралади, зичлиги 5,8—6 г/см3. Нитрат кислота, спирт, ватрий сульфит ва тиосульфитларда яхши эрийди. Сувда эрувчанлиги 3,510~4 г/л. Кумуш нитрат эритмасига NaBr ёки НВг таъсир эттириб, ҳосил бўлган чўкмани алоҳида эритиб, қайта кристаллаш ва сувда чўктириш усули билан олинади. Фотоматериаллар и. ч. да, Гриняр реактиви ёрдамида олефинлар синтезида катализатор сифатида қўлланади.

Кумуш йодид, Agl — оч сариқ кристалл модда. Суюқланиш т-раси 555°, зичлиги 6 г/см3. Спиртда ва тиосульфатда яхши эрийди. Сувда эрувчанлиги 3,410 5 г/л. К. й. кумуш нитрат эритмасига Nal ёки HI 100°да кумушга йод бугини таъсир эттириш йўли билан олинади. Фотоматериаллар и. ч. да, гальваник усулда кумуш югуртиришда кумуш цианид ўрнида ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: КУМУШ ГАЛОГЕНИДЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТЕМИР
ТИТАН
ФТОР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты