МЕНАНДР

МЕНАНДР (Menandros; мил. ав. 343 — 291) — юнон драматурги. Эллинизм даври адабиётининг йирик вакили. Менандр Афина ҳаётининг ижтимоий ва сиёсий масалаларидан кўра инсоннинг шахсий турмуши манзараларини кенгроқ ёритишга интилган. 100 дан ортиқ комедиясидан бизгача сақланган «Ҳаким суди», «Қирқилган соч», «Самослик аёл» ва б. асарларида қаҳрамонларнинг ички дунёси, дарду аламлари, севинч ва шодликлари тасвирланган. Менандр даврнинг илғор фалсафий қарашлари мавқеида туриб, умуминсоний масалаларга оид ижобий фикрларни баён этган, жафокаш қулларнинг ақл-идрок ва тадбиркорликда ўз хўжайинларидан юксаклигини кўрсатган. Менандр ижоди кейинги даврлар драматургияси ривожига катта таъсир қилган.


Кирилл алифбосида мақола: МЕНАНДР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭЛЛИНИЗМ
ФРАНЦИЯ
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты