КЎПОРОСЛАР

КЎПОРОСЛАР (франц. couperose) — баъзи металлар сульфат кристаллогид-. ратларининг техникадаги номи. Тўтиё (мис купороси) CuSO45H2O, темир купороси FeSO4\7H2O, pyx купороси ZnSO4-7H2O ва б. маълум. Мис кўпороси (тўтиё) CuSO4\5H2O — кўк кристаллар. Зичлиги 2,284г/см3 , 250° да тамом сувсизланади. Металларни мис б-н қоплашда, баъзи минерал бўёклар тайёрлашда, шунингдек, миснинг бошқа бирикмаларини олишда хом ашё сифатида ишлатилади. М. к. нинг суюлтирилган эритмасидан ўсимликларга пуркашда, донларни экиш олдидан дорилашда фойдаланилади. Темир купороси FeSO47H2O — оч яшил кристалл модда. Суюкланиш т-раси 64°, зичлиги 1,899 г/см3. Ёғочни чиришдан сақлаш мақсадида шимдирилади, сиёҳ, берлин зангориси тайёрлашда, ёриткич газни водород сульфиддан ва таркибида циан гуруҳи бўлган бирикмалардан тозалашда, бўёқчиликда хуруш сифатида, қ. х. зараркувандаларига қарши курашда ва фотографияда ишлатилади. Рух купороси ZnSO4-7H2O — ранг-сиз кристалл модда. Суюқланиш т-раси 39°, зичлиги 1,966 г/см3. Тиббиётда, бўёқлар тайёрлашда ва читларга гул босишда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: КЎПОРОСЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЬЦИЙ
KOʻPOROSLAR
ГЕРМАНИЯ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты