КУРОРТ

КУРОРТ, курортл ар (нем. Kurort — шифобахш жой) — одам организмига фойдали ва ёқимли таъсир этадиган табиий шифобахш воситалар (минерал булоклар, шифобахш балчиқлар, кулай иқлим ва б.)га эга ва шу воситаларни даволаш-профилактика мақсадида қўллаш учун зарур шарт-шароитлар бўлган жой. Шундай жойларда санаторийлар ташқил этилади. Табиий даво воситаларининг характерига кўра, бальнеологик (к,. Бальнеотерапия), балчиқ билан даволайдиган (қ. Балчиқ билан даволаш) ва иқлимий (қ. Иқлим билан даволаш) К. лар фарқ қилинади. Кўп Курорт ларда бир неча хил даво омиллари (балчиқли бальнеологик, бальнеоиқлимий, иқлимийбальнеологик-балчиқли) бўлади.

Бальнеологик Курорт ларда асосий даво омили ванна, душ, бассейнда чўмилиш (гидрокарбоватли, ватрий сульфатли ва б. сув манбалари), шунингдек, ингаляция, ювиш, клизма, чайиш ва б. кўринишида қўлланиладиган минерал сувлар ҳисобланади. Тошкент минерал суви, Чорток, Чимён, Кисловодск, Сочи ва б. санаторийлар бунга мисол бўла олади.

Балчиқ билан даволайдиган Курортда суви шўр кўл ва лиманларнинг ил балчиғи, сапропел балчиғи (суви чучук кўлларнинг ил балчиги), торфли балчиқлар (чучук ва минераллашган) ишлатилади. Ўзбекистонда, асосан, Жиззах вилоятидаги Балиқчи кўл балчиғидан фойдаланилади.

Иқлимий Курорт ларда иқлим омилларининг шифобахш хусусиятлари: К. нинг географик жойлашиши, рельефи ва табиати билан боғлиқ. Ўзбекистонда иқлимий Курорт лардан Оқтош, Чимён ва б. машҳур.

Курортлар жойлашган ўрнига қараб денгиз бўйи, ТОҒ текислик (пастлик), ўрмон, дашт, ярим чўл ва чўл иқлимли Курорт ларга бўлинади. Ҳаво ва қуёш ванналари, шунингдек, денгиз, дарё ва кўлларда чўмилиш иқлимий Курорт ларнинг асосий даво усулларидир. Ўзбекистондаги Курорт жойлардан дастлаб Тошкент вилоятининг Янгибозор қишлоғида қимиз билан даволайдиган, кейинчалик Шоҳимардонда (1932) ўпка силини даволайдиган санаторийлар қурилди.

Тоғ иқлимий Курорт лари (мас, Иссиқкўл)т ультрабинафша нурлар кўп, т-ра пастроқ, ҳаво тоза ва ионлашган бўлади. Дашт К. ларида ёз жуда иссиқ ва бирмунча қуруқ бўлиб, беморлар, асосан, иқлимий омиллар ва қимиз билан даволанади (қ. Қимиз билан даволаш).

Курортда даволаниш фақат табиий даво воситаларидан фойдаланиш эмас, балки организмнинг ҳимоя кучларини, шунингдек, унинг ноқулай об-ҳаво омилларига чидамини оширишга қаратилган зарур профилатик чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олади. Заруриятга қараб физиотерапевтик муолажалар, шифобахш физкультура, парҳез таомлар, дори-дармонлар, турли гиеҳлардан тайёрланган шарбатлар ишлатилади.

Курорт ларда даволаш махсус рухсатномаларга биноан олиб борилади. Беморнинг Курортда даволаниши учун кўрсатма бўлса, унга тавсия этилаётган Курортнинг хили, даволаш тури (санаторий ёки амбўлатория) ва мазкур беморнинг даволаниши учун энг қулай фасл кўрсатилган маълумотнома берилади. Бу беморга Курортга йўлланма олиш учун асос бўлади. Сўнгра врач беморга санаторий-К. картасини тўлдириб беради. Баъзи касалликларда (сил, миокард инфаркти, инсульт ва б.) санаторий-К. да даволаш ўрганиб қолинган иқлим шароитларида ўтказилса самаралироқ бўлади. Курортга бориш тўғрисидаги маса-лани ҳал этишдан аввал, албатта, даволовчи врач б-н маслаҳатлашиб олиш керак.

Жаҳонга машҳур Курорт лардан Варва, Закопане, Карлови-Вари, Ницца, шунингдек, Ессентуки, Железноводск, Кисловодск, Пятигорск, Сочи, ЎзР даги Чимён, Чортоқ ва б. да табиий даво омиллари билан даволаш йўлга қўйилган. Толибжон Собиров.


Кирилл алифбосида мақола: КУРОРТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ИҚЛИМ
ФРАНЦИЯ
БАЛЬНЕОТЕРАПИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты