МЕТАЛЛАР КОРРОЗИЯСИ

МЕТАЛЛАР КОРРОЗИЯСИ — металларнинг атрофидаги мухит билан кимёвий ёки электрокимёвий таъсирлашуви оқибатида емирилиши. Асосан 3 босқичдан иборат: реакцияга киришувчи моддаларнинг фазалар чегарасига — реакция зонасига келиши; реакция; реакция маҳсулотининг реакция зонасидан четлашиши. Бу босқичларнинг ҳар бири, ўз навбатида, элементар босқичлардан иборат. Металлар коррозияси кимёвий ва электрокимёвий хилларга бўлинади. Кимёвий Металлар коррозияси металларнинг оксидланиши ва оксидловчи компонентнинг қайтарилишидан иборат. Бундай коррозия электр ўтказмайдиган агрессив му-ҳитда содир бўлади. Электрокимёвий Металлар коррозияси металларнинг электр токи утказадиган суюқ муҳитда — электролитлар эритмасида емирилиши. Бунда металл зарралари электролит эритмасида эритмага ўтади.

Металлар коррозияси емирилиш характерига кура, қуйидаги турларга бўлинади: текис, маҳаллий, кристаллитлараро ва коррозион дарз. Коррозия натижасида ҳар йили йиғилган ва инсон ишлатадиган барча металларнинг 1—1,5% и йўқолади. Металларни коррозиядан сақлаш учун баъзи тадбирлар кўрилади (мас, легирловчи элементлар: хром, никель ва б. қўшилади).


Кирилл алифбосида мақола: МЕТАЛЛАР КОРРОЗИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
КИМЁ
ЭЛЕКТРОКИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты