МЕТАЛЛАРНИ ИШЛАШ

МЕТАЛЛАРНИ ИШЛАШ — металлар ва қотишмаларга иссиқлик (термик), механик, кимёвий ишлов беришда бажариладиган ишлар мажмуи. Металларни термик ишлаш — металл ва кртишмаларнинг хоссачарини (ички тузилишини) ўзгартириш учун қўлланиладиган амаллар: юмшатиш, тоблаш, нормаллаш, бўшатиш, яхшилаш, чиниқтириш, кимёвийтермик ишлаш, пассивлаш. Юмшатиш — металларни маълум т-рагача қиздириб, шу т-рада маълум вақт тутиб тургач, аста-секин, баъзан, печь билан бирга совитиш; бунда металларнинг хоссалари ўзгаради. Натижада металларнинг бол-ғаланувчанлиги ва пластиклиги ошади, магнитланиш ва б. хусусиятлари яхшиланади. Тоблаш — металларни маълум т-рагача қиздириб, тез совитиш; бунда металларнинг бир хил бўлмаган структура ҳолатлари мустаҳкамланади, металларнинг хусусияти турлича ўзгаради. Нормаллаш — кам (0,3% гача) ва ўртача (0,3—0,6%) углеродли пўлатни, тахм., 800—950° гача қиздириб, ҳавода совитиш; бунда пўлат таркибидаги йирик доначалар кичраяди, пўлатнинг мустаҳкамлиги, пластиклиги ва қовушоқлиги ошади. Яхшилаш — термик ишлашнинг бир тури; 550—650° т-рада тоблаш ва бўшатишдан иборат. Динамик нагрузка остида ишлайдиган машина деталлари учун қўлланилади. Чиниқтириш — металл ва қотишмаларни хона т-расида кўп вакт сақлаб (табиий чиниқтириш) ёки киздириб (сунъий чиниктириш) уларнинг структураси ва хусуси-ятларини ўзгартириш. Қаттиклиги, мустаҳкамлиги, магнит ва б. хоссаларини яхшилаш. Металларни кимёвийтермик ишлаш — металларни кимёвий фаол газ, қаттиқ ёки суюқ му-ҳитда юқори т-рада қиздириш ва шу т-рада бир оз совитиш. Бунда металл буюмлар сиртқи қатламларининг ки-мёвий таркиби, структураси ва хусусияти ўзгаради. Бунга азотлаш, хромлаш, металлаш ва б. киради.

Металларни механик ишлаш — қиринди олиш йўли билан деталларга турли шакл ва ўлчам бериш. Металл кесиш асбоблари (кескич, парма, зенкер, развёртка, фреза ва б.) ва металл кесиш станоклари (токарлик станоклари, силлиқлаш станоги, рандалаш станоги ва б.) да бажарилади. Металларни босим билан ишлаш — металл заготовка ва буюмларни қиринди олмай тайёрлаш. Металларнинг пластиклигидан фойдаланишга асосланган. Асосий турлари: прокатлаш — металлни айланувчи цилиндр (жўва) лар орасидан ўтказиш (раем, а); чўзиш — металл заготовкани ўз ўлчамидан кичик ўлчамли тешикдан тортиб ўтказиш (раем, б); пресслаш — металлни берк цилиндр тешигидан сиқиб чиқариш (раем, в); болғалаш — металларни болға ёки пресс б-н кўп марта ва дамбадам уриб, зарур шакл ва ўлчамга келтириш (раем, г); лист штамплаш — лист, лента ёки полоса металлни қалинлигига унча халал етказмай деформациялаш (раем, д); бунда металл пуансон ва матрицанинг иш қисмига мос шаклни олади. Ҳажмий штамплаш — металл (заготовка) нинг барча ўлчамларини ўзгартириб деформациялаш (раем, е); бунда металл махсус асбоб (штамп) бўшлиғи шаклини олади. Эритмалар металл сиртида уни коррозиядан сакдайдиган юпқа оксид парда ҳосил қилади. Оксид парда металлни ташки мухит таъсиридан сакдайди, уни кўркамлаштиради. Металл ҳеч қандай модда билан реакцияга киришмайди. Темир, никель, кобальт, хром, марганец, алюминий ва б. металлар «пассивланади», яъни махсус моддалар — оксидловчилар (мас, хроматлар) б-н ишланади.

Ад.: Мирбобоев В. А., Васильев Г. П., Металлар технологияси, Т., 1971; Тўрахонов А. С, Металлар технологияси, Т., 1974.


Кирилл алифбосида мақола: МЕТАЛЛАРНИ ИШЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
МЕТАЛЛАР
МИНЕРАЛ
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты