МЕТАМОРФОЗ

МЕТАМОРФОЗ (юн. metamorphosis — ўзгариб қолиш) — ҳайвонларда Метаморфоз, яъни метаболия — организм тузилишининг тубдан ўзгариши. Метаморфоз туфайли личинка вояга етган организмга айланади. Метаморфоз кўпчилик умуртқасизлар, айрим умуртқалилар — миногалар, айрим баликлар (икки хил нафас олувчилар), сувда ва қурукдикда яшовчилар учун хос. Метаморфоз, одатда, онтогенезда ҳайвон яшаш тарзининг кескин ўзгариши, мас, сувда ҳаёт кечиришдан қурукликка чиқиш, тупроқца яширин яшашдан очиқ ҳавода яшашга, сувда эркин ящашдан ўтроқ яшашга утиши билан боғлиқ. М – билан ривожланадиган ҳайвонлар ҳаёт циклила вояга етган организмдан кескин фарқ қиладиган битта ёки ундан кўпроқ личинкалик даври (қ. Личинка) бўлади. Ҳайвон организми Метаморфознинг турли даврларида ҳар хил функцияни бажаради. Метаморфоз турнинг сақланиб қолиши ва ривожланишида му-ҳим аҳамиятга эга. Тубан умуртқасизлар (ғовактанлилар, бушлиқичлилар)нинг киприкли эркин сузиб юрадиган личинкалари (паренхимула, амфибла-стула, планула) турнинг кенг тарқалишига ёрдам беради. Бундай Метаморфоз, кўпинча, авлод алмашинуви (жинссиз ва жинсий купайишнинг галланиши) б-н яна ҳам мураккаблашади. Авлод алмашинмайдиган Метаморфозда тухумдан чиққан личинка турнинг тарқалишига ёрдам беради (мас, киприкли чувалчангларнинг трохофораси, моллюскаларнинг велигер, қисқичбақасимонларнинг на-уплеус ва зоеа ли. чинкаси). Некротик Метаморфозда (немертиналарда) личинка ичида янги личинка ривожланади; эски личинка танасининг кўп қисми емирилиб кетади. Кўпоёклилар ва мўйловсиз ҳашаротлар учун хос бўлган анамор-фозда, асосан, тана бўғимлари сони ортиб боради. Қанотсиз ҳашаротлар ва бир қанча кўпоёқлилар ривожланишида сезиларли ўзгаришлар содир бўлмайди (протометаморфоз).

Ҳашаротларда Метаморфоз чала ва тўлиқ ўзгариш орқали боради. Чала узгариш орқали ривожланиш, яъни гемиметаболия орқали ривожланадиган ҳашаротларда тухумдан чиққан личинка ва вояга етган ҳайвоннинг яшаш тарзи ва тузилиши ухшаш булиб, узгариш фақат бошланғич қанотларнинг аста-секин усиб боришидан иборат (кунликлар, ниначилар, сувараклар, чигирткалар, тенг қанотлилар, ярим қаттиқ қанотлилар, бешиктерватарлар, битлар). Тўлиқ узгариш, яъни голомета-болия орқали ривожланишда тухумдан тузилиши ва ҳаёт кечириши билан вояга етган ҳашаротдан кескин фарқ қиладиган чувалчангсимон личинка чиқади (қаттиқ қанотлилар, тангача қанотлилар, парда қанотлилар, икки қанотлилар, бургалар, термитлар, тўрқанотлилар). Чувалчангсимон личинка озиқланиш, вояга етган ҳашарот эса тарқалиш ва кўпайиш функциясини бажаради. Личинка ғумбакка айланади. Ғумбакдан вояга етган ҳашарот чиқади (қ. Ғумбак). Умуртқали ҳайвонлардан миногалар ва сувда ҳамда қуруқлиқда яшовчиларда Метаморфоз кескин намоён бўлади. Миногалар личинкаси сув тубидаги лойда яшайди. Вояга етган минога балиқлар терисида паразитлик қилади. Сувда ва қурукликда яшовчиларда тухумдан итбалиқ деб аталадиган личинка чиқади. Метаморфоз жараёнида итбалиқнинг личинкалик органлари аста-секин йўқолиб, вояга етган ҳайвонга айланади. Метаморфоз ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган гормонлар орқали бошқарилади.

Ўсимликларда — бажарадиган функцияси ёки шарт-шароитнинг алмашинуви билан боғлиқ ҳолда ўсимлик асосий органлари кўринишининг ўзгариши; М. онтогенезпя вужудга келиб, эволюция жараёнида мустаҳкамланади. Ноқулай ящаш муҳити, сув танқислиги сабабли барг ва новда М. га учрайди. Мас, кактусда барглар сертикан новдага айланиб, сув буғлатиш юзаси камайган; фотосинтез жараёни учун зарур сув захираси этли пояда сақгсанади. Баъзи ўсимликлар (дўлана, гледичия)да барглар тиканга, ёруғлик кам тушадиган сернам жойларда ўсадиган ўсимликлар (лиана, ток) новдаси илашиб ўсишига ёрдамлашувчи гажакка, ҳашаротхўр ўсимликлар барги ўзига хос қопқонга айланган ва қ. к. Кўп йиллик ўт ўсимликларда ер ости новдаси за-хира озиқ моддалари тўпланиши сабабли, кўриниши ўзгарган, яъни метамор-фозлашган (мас, картошка туганаги, пиёзбоши ва б.).

Гулли ўсимликлар гули ҳам метаморфозлашган новдадан иборат. Косачабарг, тожбарг, чангчи ва уруғчи барглар баргдан, гулўрни эса поддан ҳосил бўлган.

Сайфулло Тўйчиев.


Кирилл алифбосида мақола: МЕТАМОРФОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАЙВОНЛАР
БИОЛОГИЯ
ЛИЧИНКА
НАФАС


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты