КЎКАТ ЭКИНЛАР

КЎКАТ ЭКИНЛАР — кўк ҳолида ис-теъмол қилинадиган, барги, пояси овқатга ишлатиладиган сабзавот экинлар (кўк пиёз, саримсоқпиёз, салат, кашнич, ялпиз, исмалоқ, шивит, райҳон, редиска, ровоч, петрушка, укроп ва б.). К. э. қимматли озуқа моддалари, витаминларга бой. Кўзда ва баҳорда очиқ далада, парник ва иссиқхоналарда йил давомида етиштирилади. Улар бевосита овқатларга ва консерваларга солиб ишлатилади. Барча Кўкат экинларнинг ўсув даври қисқа — 30—60 кун давомида маҳсулот истеъмол учун тайёр бўлади. Кўкат экинларлар тез етилиши сабабли кўп марта уруғини сепиб йил бўйи барра кўкат етиштириш имконияти бор. К. э. унумдор, нам етарли тупрокларда юқори ҳосил беради. Пиёз, барра саримсоқ, исмалоқ совуққа чидамли (қишда очиқ ерда ҳам ўсади). Қолганлари —3° —4° совуққа чидайди.

Барча Кўкат экинларлар тор қаторлаб экилади. Кўкат экинлар етиштиришда минерал ўғитлар деярли қўлланилмайди. Кўкат экинлар, асосан, деҳқон хўжаликлари томорқаларида етиштирилади.


Кирилл алифбосида мақола: КЎКАТ ЭКИНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПИЁЗ
ЕР
МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты