КЎМИР КОНЛАРИ

КЎМИР КОНЛАРИ — фойдали қазилмалар сифатида таркибида, асосан, кўмир бўлган конлар. Кўмир конлари табиатда чўкинди жинслардан ҳосил бўлганлиги туфайли якка ёки бир неча қатлам шаклида учрайди. Қатлам ёки қатламларнинг қалинлиги, кўмирнинг сифати, атрофидаги геологик шароитларига қараб Кўмир конларининг умумий геологик заҳиралари балансдаги ва балансдан ташқари заҳираларга ажратилади. Геол.-разведка ишлари натижасида коннинг шароитлари, чегаралари ва, албатта, фойдали қазилманинг сифат кўрсаткичлари тўғрисида олинадиган қушимча маълумотлар заҳираларни бир тои-фадан иккинчисига ўтказишга асос бўлади. Халқ хўжалиги талабларини, замонавий технология ва техника имкониятларини комплекс иқтисодий бахрлаб, Кўмир конларининг балансдаги заҳиралари саноат заҳиралари тоифасига ўтказилади ва қазиб олинади. Қазиб олиш жараёнида геологик шароитлар, қулланиладиган технологик усуллар ва техника воситалари имкониятидан келиб чиқиб, кўмирнинг бир қисми қазиб олинмасдан ер остида қолдирилади ва бу кўрсаткич фойдали қазилмани конда йўқотиш ва қазиб чиқариш коэффициентлари билан баҳоланади.

Кўмирни конлардан қазиб олишда очиқ, ер ости ва комбивациялашган усуллар қўлланилади. Очиқ усулда қазишнинг асосий шарти — фойдали қазилма қатламлари ер юзасига яқин жойлашган бўлиши керак, бу шароитда карьер (кўпинча Кўмир конларида — кесма)да юқори қувватли роторли қазиб олиш комбайнларидан фойдаланилади. Қатламлар чуқурлиги ошавергач, очиқ усулда қазиб олинган кўмирнинг ҳажмига нисбатан пуч тоғ жинсларининг миқдори ошиб боради. Муайян шаро-итларда кўмирни ер ости (шахта) усулида қазиб олиш самарадорли бўлади.

Баъзи Кўмир конларида қатлам қанотларининг бир томони ер юзасига яқин жойлашиб, ҳатто юзага чиқиб қолиш ҳолдари ҳам учрайди, лекин уларни ётиш бурчаги катта бўлгани учун тез чуқурлашади, бундай шароитларда Кўмир конларининг бир қисми очиқ усулда, қолган чуқур-лашган қисми эса ер ости усулида қазиб олинади.

Хийла катта ўлчамли ёки заҳирали, узлуксиз ёки орол шаклида тарқалган кўмирли формация майдонлари кўмир хавзаси деб аталади. Кўмир ҳавзаларининг вужудга келиши Ер пўсти структурасининг ривожланишига, яъни синеклиза, чекка букилма ва б. га боғлиқ. Mac, Германияда машҳур Саар ва Рур кўмир ҳавзалари, Ҳиндистонда Жария, Раниганж, Бокаро, Францияда Нор ва Паде-Кале, Лотарингия, Польшада Силезия, Буюк Британияда Жан. Уэльс, Йоркшир ва Ланкашир, Чехияда Острана-Карвина ҳавзаси, Болгарияда Болқон ҳавзаси, Австралияда Янги Жан. Уэльс, Квинсленд, АҚШда Аппалачи, Иллинойс, Пенсильвания, Мичиган ҳавзалари, Украинада Донецк, Қозоғистонда Қарағанда, Экибастуз, Россияда Кузнецк, Челябинск, Печора ва б. Бўлар орасида 7 таси ўта йирик — гигант кўмир ҳавзалари (ҳар бирининг геологик заҳираси 500 млрд. т дан ошади) деб ҳисобланади: Тўнгус, Лена, Таймир, Канск-Ачинск, Кузнецк (Россияда), Алма-Амазона (Бразилияда) ва Аппалачи (АҚШда). Ер юзида 3600 дан кўпроқ Кўмир конлари ва ҳавзалари ҳисобга олинган бўлса, улардан 220 тасида Кўмир конларининг заҳиралари 0,5 млрд. т дан ошади.

Жаҳонда энг кўп кўмир заҳираларига эга бўлган ва кўп миқдорда кўмир қазиб олинаётган 9 мамлакат каторига Хитой, АҚШ, Россия, Польша, Германия, Чехия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Австралия киради. Уларда ҳар йили дунё бўйича қазиб олинаётган кўмирнинг ўрта ҳисобда 87% қазиб олинади. Ўзбекистонда аниқланган (2000 й.) кўмир заҳиралари ҳажми қарийб 2 млрд. т. ни ташкил қилади, мутахассислар башорати бўйича кўмир заҳиралари 5,7 млрд. т дан ошади. Кумир 3 кондан: Ангрен кўмир кони, Шарғун кўмир кони ва Бойсун тошкўмир конидан қазиб олинмоқда. Бўларнинг энг каттаси Ангрен кўмир кони. Ангренда кўмирнинг саноат заҳираси 100 й. дан кўпроқ вақтга етади. Кумир билан бирга каолин ҳам олинади. Ўзбекистон билан Германия «Каолин» қўшма корхонаси йилига 200 минг т сифатли каолин чиқармоқда.

Шарғун ва Бойсун Кўмир конларида йилига 80 ва 10 минг т тошкўмир қазиб олинмокда. Бу кўмир металлургияда кокс урнига қулланилиши мумкин. Конларнинг заҳиралари кўп йиллар мобайнида фойдаланишни таъминлайди. Ангрен ва Бойсун Кўмир конларида олинган кўмирдан актив кўмир и. ч. мулжалланган.

Кўмирни қазиб олишда бир қанча муаммолар мавжуд. Улардан энг муҳими — атроф муҳитга зарар етказмаслик чораларини кўриш. Кўмирни, айниқса, очиқ усулда қазиб олишда пуч тоғ жинсларидан жуда кўп микдорда тўкмалар, сунъий тепаликлар ҳосил бўлади. Тўкмалар таркибидаги кўмир қолдиқлари ўз-ўзидан ёниш ҳолдари бўлиб туради, тупроқ таркиби ўзгаради. Янги фан тармоғи — кончилик экологияси ҳоз. вақтда ландшафт рекультивацияси муаммоларини урганмокда. Агар ер юзасида кўл, дарё ёки аҳоли яшайдиган жой бўлса, ўша майдонда фойдали қазилма олинмасдан қолдирилади. Амалда сув ҳавзасини қуритиш ёки аҳоли яшайдиган жойни кўчириш ҳолдари ҳам учрайди. Mac, Оҳангарон дарёси лойиҳалаштирилган карьер майдонини кесиб утганлиги туфайли дарё суви коннинг жан. томонидан ўз. 5,5 км ли тоннель орқали ўтказилди. Ангрен разрезига тўғри келган эски қишлоқ хонадонлари ҳам кўчирилади.

Ўзбекистонда фойдаланишга топширилмаган, лекин ҳисобга олинган ва саноат аҳамиятга эга Кўмир конлари мавжуд. Мас, Олтинсой тумани ҳудудида (Бойсундан 50 км) бир қатламли кон аниқданган, қатламнинг қалинлиги 6,5 м гача бўлиб, 500 м чуқурликкача жойлашган заҳиралари 20 млн т миқдорида баҳоланган. Шарғундан 30 км масофада 6 қатламдан иборат кон топилган. Қатламларнинг қалинлиги 1,0—10,3 м, 600 м чуқурликкача жойлашган заҳиралари 62 млн. т миқдорида баҳоланган. Фарғона вилоятида қалинлиги 2—6 м бўлган 2 катламдан иборат кон аниқланган, 500 м чуқурликкача жойлашган заҳиралар ҳажми — 84 млн. т.

Ўзбекистондаги конларнинг кўмири таркибида ўртача 0,5—2,5% олтингугурт, 8,5—20,0% кул бўлиб, 1 кг кўмир 6500— 7200 ккал иссиқлик беради.

Ад.: Бурчаков А. С. и др., Технология и механизация подземной разработки пластовых месторождений, М., 1989; Ермолов В. А. и др., Месторождения полезных ископаемых, М., 2001.

Абдусаттор Мелиқулов.


Кирилл алифбосида мақола: КЎМИР КОНЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты