МИЁНХАТ

МИЁНХАТ — ўзбек, тожик, уйғур мумтоз мусиқа шаклларининг таркибий куй тузилмаси. М. Сархат (Даромад, Сархона)дан кейин келадиган куй бўлаги сифатида гавдаланиб, одатда, Дунасрп уланиб боради. Мақом шўъбалари Миёнхат ларида мусиқа баёни янги, юқорироқ даражага кўтарилиб, куй ривожи ўрта (асосийга нисбатан кварта, квинта баландлигидаги) пардаларда таъминланади. Ҳажми жиҳатидан 1—2 куй даври (яъни, 2—4 куй жумласи)дан ташкил топди. Ашула йўлларида бир ёки икки шеърий байтни ўз ичига олади. Миёнхат куй ривожи воситаси сифатида замонавий бастакорларнинг чрлғу ва ашула асарларида ҳам му-ҳим аҳамият касб этади. Кўпинча, чолғу асарларида миёнхона деб юритилади.


Кирилл алифбосида мақола: МИЁНХАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШАШМАҚОМ
ФРАНЦИЯ
ЕР
ТОЖИКИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты