КЎРЛАР МАКТАБИ

КЎРЛАР МАКТАБИ — кўр ва заиф кўрувчи болалар учун интернат мактаби типидаги махсус таълим-тарбия муассасаси. Кўрлар мактаби кўрлар ва заиф кўрувчилар интернат мактабига бўлинади. Ўзбекистонда биринчи марта 1920 й. ногирон (кар, кўр, ақли заиф) болалар учун интернат мактаби сифатида ташкил этилган. Тошкентда заиф кўрувчилар учун 20 ўқувчидан иборат мактаб 1922 й., алоҳида мослаштирилган интернат мактаби 1935 й. очилган. Кўрлар интернат мактабига мутлақо кўрмайдиган, заиф кўрувчилар интернат мактабига 0,05% гача кўриш қобилиятига эга бўлган болалар қабул қилинади. Кўр ва заиф кўрувчилар республика, вилоят ва шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан ташкил этилган тиббий психологик-педагогик комиссиялар томонидан кўрикдан ўтказилади ва ўқишга йўлланма берилади. Кўр ва заиф кўрувчи болалар учун махсус таълим-тарбия Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни (1997) асосида амалга ошири-лади. Кўрлар мактаби ЎзР Халқ таълими вазирлиги тизимига киради.

Кўрлар мактабида 2 бўлим мавжуд бўлиб, 1-бўлимда 10 йиллик, 2-бўлимда 11-йиллик таянч таълим берилади. Кўрлар мактабининг бошланғич синфларида ўқиш махсус режа, дастур, дарёлик ва ўқув қўлланмалари асосида, юқори синфларда нормал мактабларнинг 5—9-синфлар дарсликларидан фойдаланиб олиб борилади. Кўрлар интернат мактабида ҳар бир синфга 8 ўқувчи, заиф кўрувчилар интернат мактабида 10 ўқувчи қабул қилинади. Дарсликлар Брайл алифбоси (рельеф-нуқта) асосида тайёрланиб босилади. Ўқув режаси, дастури, дарёлик ва ўқув қўлланмалари ЎзР Халқ таълими вазирлиги Таълим марказининг махсус таълим бўлими томонидан тайёрланади. Мактабнинг 2-бўлимида ўқийдиган заиф кўрувчи болалар дарё жараёнида турли техника ва катталаштирувчи оптик воситалар, махсус ёритқичлардан фойдаланадилар. Кўрлар мактаби ўқувчилари доимий равишда кўз врачи, невропатолог ва б. врачлар назоратида бўлади. Кўрлар мактаби қошида мактабгача тарбия бўлими мавжуд бўлиб, улар махсус мактабда ўқиш учун тайёрланади. Кўрлар мактабида махсус усуллар (айниқса, таълимнинг 1-босқичида) кенг қўлланилади. Асосий эътибор ожизлик оқибатларини тузатиш, даволаш, фазовий тасаввур ва ориентацияни устиришга қаратилган бўлади. Ўқишни тугатган ўқувчилар меҳнат қилишлари ёки олий ва ўрта махсус ўқув юртига кириб ўқишни давом эттиришлари мумкин. 2000/2001 ўқув йили боши ЎзРда 7 кўрлар интернат мактаби (1369 ўқувчи), 2 заиф кўрувчилар интернат мактаби (386 Уқувчи) ишлади.


Кирилл алифбосида мақола: КЎРЛАР МАКТАБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
КАРЛАР МАКТАБИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты