КЎҲИСТОН

КЎҲИСТОН (форс. — тоғлар ўлкаси) — Афғонистондаги Панжшер — Кобул дарёлари хавзасида жойлашган тарихий вилоят. Асосан, тожиклар, хазоралар, афғонлар ва б. яшайди. Қадимда Кўҳистондан Ҳиндистон ва Хитойга борувчи карвон йўли ўтган. Кўҳистон ўзининг кумуш конлари билан машхур бўлган; ўрта асрларда ярим мустақил маҳаллий хонлар томонидан бошқарилган. Кўҳистон аҳолиси истилочиларга (араблар, мўғуллар) қарши фаол курашган. Инглиз-афғон уруши (1838 — 42) даврида Кўҳистонлик қўзғолончилар Парвон (1840) ва Чорикор (1841) ёнида инглиз қўшинларини мағлубиятга учратишган.


Кирилл алифбосида мақола: КЎҲИСТОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
АФҒОНИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты