КЎҲИТАНГ СЕРИЯСИ — юра даврининг келловей Оксфорд ҳамда бат ярусига тааллуқли тоғ жинслари комплекси. Биринчи марта Ўзбекистоннинг жан. даги Кўҳитанг тизмасида ўзбек олимлари томонидан аниқланган. Кей-инчалик Кўҳитанг серияси Ҳисор тоғларининг жан. ва жан.-ғарбий қисмида, Бухоро—Кўҳна аркнинг ғарбий девори.
Хива ҳамда Тожикистон депрессиясида кенг тарқалганлиги аниқланди. Кўҳитанг сериясининг қалинлиги 200—500 м бўлиб, гил, мергель, гипс, оҳактош ва доломитлардан иборат. Ўзбекистоннинг ғарби ва жан. ҳамда Душанба ш. яқинида Кўҳитанг сериясидан газ олинмокда. Разведка ва қидирув ишларида Кўҳитанг сериясининг стратиграфик аҳамияти катта.