МИС

МИС (лот. Cuprum — Кипр о. номидан олинган) , Си — Менделеев даврий системасининг 1 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 29,ат. м. 63,546. Табиий Мис иккита баркарор изотоп 63Си(69,1%) ва 65Си(30,9%)дан иборат. Сунъий радиоактив изотоплардан 61Cu, MCu муҳим.

Мис — қадимдан маълум металлардан. Қадимда Мис рудасини Кипр о. дан казиб олинган, шунинг учун уни о. нинг номи б-н Cuprum деб аталган. Мис табиатда нисбатан кам тарқалган. Ер пустининг масса жиҳатдан 4,7-10~3% ини ташкил қилади. Мис таркибида баъзан темир, кумуш, камданкам олтин бўлади. Миснинг кўп сонли минераллари (250 дан ортиқ) орасида халькопирит CuFeS2, халькозин Cu2S, ковеллин CuS, борнит Cu5FeS4, малахит CuCO,Cu(OH)2, куприт Си2О, хриза-колла CuSiO32H2O ва б. аҳамиятлидир.

Мис юмшоқ, чузилувчан, болғаланувчан кизғиш металл. Зичлиги 8,96 г/м3 (20° да), суюқланиш т-раси 1083°, қайнаш т-раси 2567°, Моос бўйича қаттиклиги 3,0. М. иссиклик ва электр токини жуда яхши ўтказади, бу жиҳатдан фақат кумушдан кейинда туради. Мис кимёвий жиҳатдан унчалик фаол эмас. Ҳавода оксидланиб қораяди. Нам ҳавода гидроксикарбонат ҳосил булгани учун кўкаради. Мис бирикмаларида +1 ва +2 валентли бўлади. Мис ҳавода қиздирилса, аввал мис (1)-оксид Си2О (377° гача), сўнгра қора Мис — мис (П)-оксид СиО (377° дан юқорида) ҳосил бўлади. Мис галогенлар б-н осон бирикади. Нам хлор одатдаги т-радаёқ Мисга таъсир этиб, сувда эрийдиган мис (Н)-хлорид хрсил қилади (яна қ. Мис галогенидлари). Азот, водород, углерод билан юқори т-рада ҳам реакцияга киришмайди. Нитрат кислотада эриб, мис (П)нитрат ва азот оксиди, концентрланган иссиқ сульфат кислота билан бирикиб, мис (П)сульфат ва сульфид ангидрид беради. Миснинг тузлари заҳарли. Мис кўпгина металлар билан кртишмалар ҳосил қилади. Бир ва икки валентли Мис жуда кўп барқарор комплекс бирикмалар вужудга келтиради.

Мис, асосан, сульфидли мис рудаларидан олинади. Мис электр симлари, электр асбоблар ва ускуналар и. ч. да, бадиий буюмлар тайёрлашда, кртишмалар олишда, тузлари эса пигментлар ва сунъий ипак олишда, ўсимлик зараркунандаларига карши, тери (кун) саноатида, микроўғит сифатида ва тиббиётда ишлатилади.

Мис бирикмалари — мис 1 ва 2 валентли барқарор бирикмалар; баъзан 3 валентли беқарор бирикмалар хам ҳосил қилади.

Мис (1)-хлорид, CuCl — рангсиз кристалл модда. Суюкланиш т-раси 430°, қайнаш т-раси 1490°, зичлиги 4,14 г/см3. Сувда ва спиртда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Газларни ютувчи, катализатор, антиоксидант сифатида қўлланади.

Мис (П)-хлорид, СиС12 — тўқ жигарранг кристалл модда. Суюкланиш т-раси 596°, зичлиги 3,386 г/см3. 993° да CuCl ва хлорга ажралади. Сувли эритмаларидан 2, 3, 4 молекула сувли кри-сталлогидратлар кўринишида кристалланади. CuCI22H2O (эрнохальцит минерали) — ромбик панжарали кристалл модда. Зичлиги 2,54 г/см3. Металларни мислашда, катализатор сифатида, матоларни бўяшда қўлланади. Табиатда миснинг олтингугуртли бирикмалари ковеллин CuS, халькозин Cu2S, анилит Cu7S4> халькопирит CuFeS2, борнит Cu5FeS4 ва б. минераллар кўринишида учрайди. Мис и. ч. да, бўёқлар учун пигмент, яримўтказгич қотишмалар компоненти сифатида қўлланади.

Мис (П)гидроксид, (СиОН)2 — ҳаворанг аморф ёки кристалл модда. Зичлиги 3,686 г/см3, сувда эримайди, 70—90° да СиО ва сувга ажралади. Кислоталар билан тегишли Си (II) тузлари, ишкррларнинг сувдаги эритмалари билан ёрқин ҳаворанг беқарор купратлар MP2[Cu0H4|, аммиакнинг сувдаги эритмаси билан тўқ ҳаворанг аммиакат [Cu(NH)3]4 (швейцар реактиви), водород сульфид билан CuS ва сув ҳосил қилади. Мис каробонатлари табиатда тўқ яшил кристалл малахит минерали CuCO3Cu(OH)2 ва ҳаворанг кристалл — азурит минерали 2CuCO3Cu(OH)2 кўринишида учрайди. Мис и. ч. да, бўёқлар тайёрлашда (мас, «малахит яшили»), қимматбаҳо тош сифатида ишлатилади. Сариқ рангли кристалл ҳолдаги мис (1)карбонат Си2СО3 нинг мавжудлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Мис (П)нитрат, (CuNO3)2ҳаворанг гифоскопик кристалл модда. Сувда, органик эритувчиларда яхши эрийди. Сувли эритмаларидан 3, 6, ва 9 молекула сувли кристаллогидратлар кўринишида кристалланади. 1,5 ва 2,5 молекула сувли кристаллогидратлари ҳам маълум. Мис и. ч. да, мисли катализатор ва фунгицит сифатида, матоларни бўяшда ишлатилади.

Омонулла Хўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: МИС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
КИМЁ
КАЛЬЦИЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты