НАФАС ҚИСИШИ

НАФАС ҚИСИШИ, ҳансираш нафас олиш тезлиги, чуқурлиги ва маромининг бузилиши, одатда, ҳаво етишмаслиги билан кечади. Физиологик ва патологик хиллари тафовут қилинади.

Физиологик Нафас қисиши жисмоний иш қилаётганда организмнинг кислород эҳтиёжи ошиши натижасида пайдо бўлади. Нафаснинг чуқурлашуви ватезлашуви туфайли организмга ўпка ор-қали кирадиган кислород миқдори Нафас қисиши қла 2— 3 баробар кўпаяди. Айни вақтда орган измдан нафас билан ортиқча карбонат ангидрид гази ҳам чиқирилади. Ҳаводаги кислород миқдори одатдагидан анча кам бўладиган баландликка кўтарилганда, ташқи муҳит т-раси ошганда ва ш. к. ҳолларда Нафас қисиши рўй беради. Одам ўз ихтиёрига кўра, яъни онгли равишда нафаснинг тезлиги ва чуқурлигини ўзгартириши мумкин.

Патологик Нафас қисиши қ — айрим касаллик ҳолатларида юз беради. Марказий Нафас қисиши нафаснинг идора қилиниши бузилганда (қ. Нафас) ёки бош миядаги нафас маркази заҳарланганда, организм, Мас, ухлатадиган дорилар ёки наркотик моддалардан заҳарланганда содир бўлади. Ўпкага алоқадор Нафас қисиши кўкрак қафаси шикастланганда, ўпка кучли заҳарланганда (ўпка яллиғланиши, сил, бронхиол астма, ўпка эмфиземаси ва б.) кузатилади. Нафас қисишининг бу тури нафас чуқурлиги ва тезлигининг бузилиши, аксари нафас чиқаришнинг қийинлашиши, тери ва шиллиқ қаватларининг кўкариб кетиши (қ. Цианоз), бўйин веналарининг бўртиб чиқиши, юз кўкариши билан ўтиши мумкин. Ўпкадан бўладиган Нафас қисиши ҳатто озгина жисмоний ҳаракат қилганда ҳам кучаяди. Юракка алоқадор Нафас қисиши юрак камчилигида рўй беради, бунда тери кўкариб кетиши, оёқ-қўллар совуқ қотиши мумкин. Жисмоний иш қилганда бундай Нафас қисиши кескин камаяди. Одатда, бўғилиб қолишгача олиб келадиган Нафас қисиши бронхиал астма ва юрак астмасида кузатилади. Нафас қисиши авж олганда беморнинг кўкрагини қисиб турган кийимини ечиш, нафас олишини енгиллатиш учун ўрнига ўтказиб қўйиш, у ётган хона деразасини очиб, зудлик билан тез ёрдам чақириш керак. Ўпкага боғлиқ ҳолда Нафас қисиши билан кечадиган касалликларнинг олдини олишда организмни мунтазам чиниқтириш, жисмоний машқлар ва нафас гимнастикаси билан шуғулланиш, нафас йўлларининг юқумли ва аллергик касалликларини ўз вақтида даволатиш, тўғри овқатланиш, семиришга йўл қўймаслик лозим.


Кирилл алифбосида мақола: НАФАС ҚИСИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
НАФАС
КАСАЛЛИК
KRESTALL / Courier - Кот


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты