МОЙЛИ ЭКИНЛАР

МОЙЛИ ЭКИНЛАР — уруғи ва мевасидан мой олиш учун экиладиган экинлар гуруҳи. Гулхайридошлар (ғўза), мураккабгулдошлар (кунгабоқар, махсар), лабгулдошлар (перилла, лаллеман-ция), бутгулдошлар (рапс, хантал), дуккакдошлар (соя, ер ёнғоқ) ва б. турли ботаник гурухларга мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликларни ўз ичига олади. Булардан баъзилари қотувчи мой берадиган дарахтлар (кокос пальмаси ва мойли пальма, какао, тунга), бошқалари суюқ мой берадиган ўтсимон ўсимликлар (соя, кунгабоқар, зиғир) ҳисобланади. Мойли экинлар уруғи, меваларида, айримлари (чуфа) туганакларида мой тўплайди. Мойли экинларнинг уруғи ва мевасида тўпланадиган мой миқдори (мутлақ қуруқ моддага нисбатан % ҳисобида): канопда 18—20, чигитда 17—29, сояда 13—37, кунгабоқарда 29—57, ер ёнғоқда 41—57, рапсда 48— 50, кўкнорда 46 — 56, мойли зиғирда 35—52, канакунжутда 48—55, кунжутда 50—65. М. э. мойлари суюқ, ярим суюқ ва қотувчи бўлиб, пресслаб ёки экстракциялаб олинади. Ўсимлик мойлари бевосита озиқ-овқат мақсадларида, консервалар тайёрлашда, кондитер маҳсулотлари, маргарин олишда, лок-бўёқ, совун пишириш, тўқимачилик, атир-упа саноатлари, тиббиётда, шунингдек, мойлаш материали сифатида ишлатилади. Ёғмой и. ч. чиқиндиларидан кунжара ва шрот чорва моллари учун концентрат озуқа ҳисобланади.

Мойли экинларнинг келиб чиқиши турлича. Ёввойи кунгабоқарнинг ватани — Шим. Америка. Канакунжут ва кунжут эса Африкадан, рапс ва кўкнор Ўрта денгиз атрофларидан тарқалган, ер ёнғоқнинг ватани — Жан. Америка; ғўза Ҳиндистон, Хитой, Перудан тарқалган. Жаҳон деҳқончилигида соя, ер ёнғоқ, кунгабоқар, зайтун, рапс, кунжут, канакунжут, мойли зиғир катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистон флорасида ёввойи Мойли экинларнинг 500 тури аниқланган. Ўзбекистонда ёғмои саноатининг асосий хом аше базасини бир йиллик мойли экинлардан ғўза ташкил этади. Шунингдек, зиғир, соя, рапс, кунжут, махсар ва б. нинг уруғлари ҳам қайта ишланади. Ҳалима Отабоева.


Кирилл алифбосида мақола: МОЙЛИ ЭКИНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎСИМЛИК МОЙЛАРИ
ҒЎЗА
МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ МАРКАЗЛАРИ
ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты