НАҒМА, нағам (араб. — куй) — 1) Шарқ мусиқа илмида мусиқа товуши; тон. Муайян баландликда садоланиб туриши билан табиатдаги бошқа товушлардан фарқ қилади. Шарқолимлари Нағмани 2 хил турга бўлишган: қавлий (инсон томоғидан чиқадиган) Нағма ва феълий (мусиқа чолғуларидан ҳосил қилинадиган) Н. Куй, қўшиқ ва ашулалар ритм билан Нағмалар уюшмасидан таркиб топади. Нағмалар қўшилишидан бўъд, жинс, жам, мақом пардалари ва, ниҳоят, яхлит куй — мусиқа асарлари ҳосил этилади. Ўрта аср мусиқа рисолаларида ёзилишича, то-вушлар бир-бири билан мақсадга мувофиқ равишда маълум вақт оралиғида кўшилгандагина Нағма деб ҳисобланади. Ўтмишда Нағмалар юнонча ва арабча иборалар билан ифодаланган. Арабча атамалари асомий нағамот («Асмоъ уннағам») дейилган;
2) оҳанг, куй. Нағма сўзига айрим қўшимча сўзлар боғланиб, турли мусиқа иборалари ҳосил этилади. Mac, H. боши — достон ва б. кўп қисмли асарларнинг чолғу муқадцимаси, ўтмишда сарой мусиқачиларининг бошлиғи; Н. гар, Нағма зан, Нағма чи ёки Нағма навоз — созанда; Н. и Орази Наво Шашмақом Наво мақомининг чолғу қисмларидан бири; Н. кор ёки Нағма соз — бастакор; Н. пардоз ёки Нағма capo — созанда, хонанда. Хоразмда гармон чолғуси Нағма деб ҳам аталади.