МУЗҚАЙМОҚ

МУЗҚАЙМОҚ, мороженое — тухумқаймоқ ёки турли мевалардан тай-ёрланадиган яхна ширинлик. Музқаймоқ учун дастлаб асосий масаллиқ бирикмасини тайёрлаш ва бирикмани музлатиш жараёни талаб этилади. Қаймоқли Музқаймоқ учун тухум ёки тухум сариғи шакар б-н қориштириб ийланади, шакари эригач, иссиқ сут қуйилади ва чил-чўп билан бетўхтов айлантириб турилади. Идишда яхши аралашган қуюқ масса ҳосил бўлади. Унга ванилин қўшилади, сўнгра қолип идишларга қуйилиб, совитиб, музлатилади. 1 кг Музқаймоқ олиш учун масаллиқлар (г ҳисобида): сут 600, қаймоқ 75, шакар 250, ванилин 0,1, тухум 3 дона. Мевали Музқаймоқ учун мева кайнатиб пиширилади, сўнгра сим элакдан ўтказилиб, пюре тайёрланади. Қайноқ сувда шакар эритилади. Масалликлар совигач, пюре билан қиём аралаштирилади ва қолипларга солиб музлатилади. 1 кг Музқаймоқ учун 200 г мева (қулупнай, мандарин ва б.), 325 г шакар, 1 г лимон кислотаси керак бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: МУЗҚАЙМОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ВИНОЧИЛИК
Natan feat. Глюкоза - Улетай
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲОЛВА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты