НОДИР ЭЛЕМЕНТЛАР

НОДИР ЭЛЕМЕНТЛАР, сийрак элементлар — ер қатламида жуда кам учрайдиган элементларнинг шартли номи. Улар 45 га яқин металлдан иборат. Чунончи: литий (Li), рубидий (Rb), цезий (Cs), бериллий (Be), радий (Ra), галлий (Ga), индий (In), таллий (TI), германий (Ge), ванадий (V), ниобий (Nb), тантал (Та), селен (Se), теллур (Те), полоний (Ро), молибден (Мо), вольфрам (W), рений (Re), скандий (Sc), иттрий (Y), лантан (La) ва 14 лантаноид, актиний (Ас), торий (Тп), протактиний (Ра), уран (U) ва инерт газлар. Н. э. нисбатан янги ёки нисбатан кам ўзлаштирилган элементлардир. Нодир элементларнинг аксариси Ер пўстила оз, баъзилари кўп учрайди, ҳатто уларнинг Ер пўстидаги миқдори турмушда ва техникада энг кўп қўлланадиган элементларни-кидан анча ортиқ эканлиги маълум. Мас, бир вақтлар «нодир» ҳисобланган титан . элементининг Ер пўстидаги миқдори табиатдаги углерод, азот каби элементларникидан анча ортикдир. Барча Нодир элементлар Ер пўстининг масса жиҳатидан 0,2%ини ташкил қилади. Тоғ жинсининг 1 т сида ўртача 65 г литий, 46 г церий, 150 г ванадий, 220 г цирконий бўлади. Нодир элементлар кўпинча, Ер пўстида 2 та, 3 та, 4 та элемент билан бирга учрайди. Мас, 1 гуруҳга мансуб Li, Rb, Cs III гуруҳга оид Se, Y каби нодир-ер элементлари б-н, IV гуруҳга оид Ge Zr б-н, V гуруҳга оид Nb Та б-н, IV гуруҳ элементи — Мо эса W билан биргаликда учрайди.

Ўрта Осиёдаги Нодир элементларнинг деярли барчаси таркиби мураккаб рудаларда учрайди. Ангрен конидан қазиб олинадиган кумир таркибида галлий, германий, ванадий, молибден, рений элементлари мавжуд. Олмалиқдаги Қалмоққир металл конидаги рудалар таркибида эса молибден, рений каби Нодир элементлар учрайди. Бу элементлар жуда оз миқдорда булганлиги сабабли уларни бойитиш ва ажратиб олишнинг сама-рали усуллари ва технологиялари ҳозирча ишлаб чиқилмаган. «Қизил-қумнодирметаллолтин» концернига қарашли ҳудудларда уран ва б. актиноид элементлар бор. Айни вақтда саноат миқёсида фақат уран бирикмалари ажратиб олинади. Нодир элементлардан халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлган қотиш-малар олишда, оптик асбоблар ва б. ясашда кенг фойдаланилади.

Ад. ҳ Далимов Т. Н., Шаякубов Т. Ш., Троцкий В. И. ва б., Геология и полезные ископаемые республики Узбекистан, Т., 1998; Букин В. И., Ичумнов М. С, Сафонов В. В., Переработка производственных отходов и вторичных ресурсов, содержащых редкие, благородные и цветные металлы, М., 2002.

Омонулла Хўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: НОДИР ЭЛЕМЕНТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
КИМЁ
МЕТАЛЛАР
КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты