НОМУСГА ТЕГИШ

НОМУСГА ТЕГИШ — зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш. Ушбу жиноятнинг жабрланувчиси фақат аёл киши, номусга тегишнинг субъекта эса аёлнинг хоҳиши, эркига қарши у билан жинсий алоқага киришган эркак ҳисобланади. Кўпинча жиноятнинг мотиви жинсий эхтиёжни қондиришдан иборат бўлади. Аммо суд амалиётида жиноят содир этишнинг мотиви сифатида ўч олиш, аёлни шарманда қилиш, оилани ҳақорат килиш, аёл кишини эрга тегишга мажбур қилиш ва ҳ. к. ҳам учраб туради. Номусга тегиш вақтида айбдор жисмоний ва руҳий зўрлик ишлатиши мумкин. Номусга тегиш жиноятини содир этишдаги қўрқитиш жабрланувчининг қаршилигини енгиш мақсадида унга ёки унга яқин кишиларга нисбатан ишлатиладиган турли хил руҳий таъсирларни англатади. Жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиш дейилганда жабрланувчининг ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатларнинг хусусияти ва моҳиятини англай олмаслиги ёхуд содир этилаётган ҳаракатларнинг хусусиятини англасада, айбдорга қаршилик кўрсатиш имкониятига эга бўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиши тушунилади.

Ўзбекистон Республикасининг ЖК бўйича, Номусга тегиш аёлларнинг жинсий эркинлиги ва жинсий дахлсизлигига қаратилган энг оғир тажовузлардан биридир. Вояга етган аёлларнинг жинсий эркинлиги, 16 ёшга тўлмаган аёл жинсидаги шахсларнинг жинсий дахлсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар жиноят қонуни билан муҳофаза қилинади. Номусга тегиш жиноятини содир этган шахс учун белгиланган жазонинг энг оз муддати 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилишдир. Жавобгарлик ўта оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган деб топилса, айбдорга 15 йилдан 20 йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланади (Ўзбекистон Республикасининг ЖК, 118-модда).

Мирзаюсуф Рустамбоев.


Кирилл алифбосида мақола: НОМУСГА ТЕГИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
Туш таъбири ўзбек тилида
ЕР
Тушда жинсий алоқа қилса нимани билдириши ҳақида.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты