НОТЎҚИМА МАТЕРИАЛЛАР

НОТЎҚИМА МАТЕРИАЛЛАР — йигириш ва тўқувчилик усулларини қўлламаган ҳолда толалар ёки ипларни турли йўллар билан бириктириб олинадиган матолар ва б. тўқимачилик маҳ-сулотлари; тўқимачилик маҳсулотларининг асосий турларидан бири. Нотўқима материаллар олишнинг физикавий-кимёвий ва механик усуллари бор. Физикавий-кимёвий усулда толалар ёки иплар ёпиштирувчи моддалар (Мас, елимлар) билан бириктирилади, қиздириб прессланади, қоғоз олиш машиналаридан фойдаланилади. Фильерли усулда йигирув машинаси фильери (тешик-тешик мосламаси)дан чиқаётган синтетик толалар махсус каналлар орқали ўтиб, ҳаво ёрдамида чўзилади, кейин ҳаракатланиб турган транспортёрда матога айланади. Бунда ҳам ёпишқоқ моддадан фойдаланиш мумкин. Булардан бошқа усуллар ҳам бор.

Механик усулда матолар холст (дағал толалардан тўқиладиган мато) тикиш, ипларни тикиб бириктириш, жун толаларни наматга ўхшаб босиш ва б. йўллар б-н олинади. Нотўқима материаллардан тайерланадиган маҳсулотлар: гиламлар, адёллар, попукли сочиқлар, сунъий чарм, линолеум, клеёнка тайёрланадиган матолар, фильтр материаллар, техник мовут, иссиклик-товуш изоляцияси материаллари ва б.


Кирилл алифбосида мақола: НОТЎҚИМА МАТЕРИАЛЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЙИГИРИШ
ЖУН
КИМЁ
ҚОҒОЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты