МУҚАДДАС ЖОЙЛАР

МУҚАДДАС ЖОЙЛАР, қадамжолар — диндорлар муқаддас деб ҳисоблайдиган ва сиғинадиган жойлар. Булар — пайғамбар, шайх, эшон, авлиёлар номи билан боғлиқ ҳисобланган ва зиёратгоҳга айланиб кетган шаҳар, мақбара, чашма, дарахт, тепалик, гор ва б. дир. Муқаддас жойлар турли динларга эътиқод қилувчи ҳамма халқларда, кўпгина шаҳар ва мамлакатларда бор. Бунга Имом Бухорий (Самарқанд вилояти), Баҳоуддин Нақшбанд (Бухоро ш.), Занги ота (Тошкент вилояти), Аҳмад Яссавий (Туркистон ш.) дафн этилган жойлар ва б. ни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Исломда Макка ва Мадина, шиаларда, шунингдек, Карбало ва Нажаф ш. лари умумий Муқаддас жойлар ҳисобланади ва зиёрат қилинади. Ҳиндлар учун Ганг дарёси, яҳудийлар, христианлар учун Қуддус ш. муқаддас саналади.


Кирилл алифбосида мақола: МУҚАДДАС ЖОЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД
БУХОРО ВИЛОЯТИ
ИСЛОМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты