МУҚАДДАС РИМ ИМПЕРИЯСИ

«МУҚАДДАС РИМ ИМПЕРИЯСИ» — ўрта асрлардаги империя (962— 1806). Герман қироли Оттон I томонидан Шим. ва Ўрта Италия (Рим билан бирга) бўйсундирилгач (962 й.), ташкил топган. «Муқаддас Рим Империяси» таркибига: Чехия, Бургундия (Арелат), Нидерландия, Швейцария ерлари ҳам кирган. Бу империя герман зодагонларининг манфаатини ҳимоя қилган ва босқинчилик сиёсати олиб борган. «Муқаддас Рим Империяси» 11 —13-а. ларда Рим папалари билан инвеститура ҳуқуқини олиш, Италияга хукмронлик қилиш учун курашганлар. Ўттиз йиллик уруш (1618— 48)дан кейин император ҳокимияти номигагина сақланиб қолган. Наполеон I нинг ғалабаси ту-файли «Муқаддас Рим Империяси» нинг бир қисми забт этилиши ва Ғарбий Германияда бир қанча ҳудудий ўзгаришлар қилиниши охирги император Франц II ни тахтдан воз кечишга мажбур қилган. Шундан сўнг «Муқаддас Рим Империяси» расман тугатилган.


Кирилл алифбосида мақола: МУҚАДДАС РИМ ИМПЕРИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИТАЛИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты