НЮРНБЕРГ — Германиядаги шаҳар, Бавария ерида. Пегниц дарёси ва Людвиг канали бўйида. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Аҳолиси 486,4 минг киши (1999). Мамлакатнинг йирик саноат марказларидан. Аэропорт бор. Майн-Дунай каналидаги порт. Электротехника, станоксозлик, аник, механика, кимё, тўқимачилик, кўн-тери, озиқовқат, ёғочсозлик, полиграфия саноати ривожланган. Амалий техника ва тасвирий санъат академиялари, ун-т, и. т. марказлари, опера ва драма театрлари, музейлар (жумладан, ўйинчоклар музейи) бор. Меъморий ёд-горликлар сакданган. Метрополитен қурилган.
Нюрнберг қўлёзмаларда 1050 й. дан тилга олинган. 1219 й. дан эркин шаҳар. 14— 15-а. ларда ҳунармандчилик ва савдонинг йирик маркази. 1806 й. дан Бавария қироллиги таркибида. 1945-46 й. ларда Нюрнбергда Халқаро ҳарбий трибунал 2-жаҳон урушининг бош айбдорлари иши юзасидан суд жараёни ўтказган.