НЎЁН, нўёнлар (мўғулча нойон, noyan, noyin — жаноб, князь) — ўрта аерларда Мўғулистондаги олий табақа вакиллари. Дастлаб (11-а. — 12-а. нинг 1-ярми) қад. мўғулларнинг аслзода уруғ бошлиқларини англатган, сўнгра (12-а. нинг 2-ярмида) — чўл зодагонларини, уруғчилик тузуми емирилиб мулкдорлик муносабатлари шаклланаётган даврда ажралиб чиққан аслзодаларни билдирган. Чингизхон империяси ташкил топгунга қадар Нўёнлар ўзларига тааллукли қавмларга бошчилик қилган. Мўғуллар давлатипя (13—14-а. лар) Нўён — чингизий шаҳзодалар, туманбошилар, мингбошилар, юзбошилар, умуман барча «оқ суяклар» («цаган ясун»). Н. лар аксарият ҳолларда сечан (чечан), бай-ан, батур каби юқори унвонларга сазовор этилган. Этник таркрклик шарои-тида (14—17-а. лар) Нўён — марказлашган хон ҳокимиятидан мустақил бўлган мулк ҳокимлари; улар мустақил ташқи сиёсат юргизиб, ўзларига қарам аратларни эксплуатация қилишга тўла ҳуқукли бўлганлар. 16—19-а. ларда, асо-сан, антропонимнинг компонентига айланган ва киши номидан кейин келган. Манжурлар ҳукмронлиги даврида (17 — 20-а. боши) Нўён — турли даража ва рут-бадаги ҳокимлар — сиёсий мустақилликдан маҳрум бўлишган, бироқ ўзларининг мулқцорлик хуқуқлари ва имтиёзларини дахлсиз сакдаб қолишган. 1911 — 19 й. ларда Нўён яна давлат ҳокими-ятига эга бўлишган. Халқ инқилобининг дастлабки йилларидаёқ Нўён ҳокимиятдан четлатилиб, барча табақавий имтиёзлардан махрум этилганлар. 1940 й. га келиб Мўғулистонда мулкдорлар синф сифатида тугатилиши муносабати билан Нўён та-рих саҳнасидан тушган.
Ҳамидулла Дадабоев.