НЎХАТ (Cicer) — дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ўтсимон ўсимлик туркуми, дуккакли дон экини. 30 дан ортиқ, асосан, кўп йиллик турлари Евросиё, Шим. ва Шарқий Афри-када учрайди. Жуда қадимдан бир йиллик маданий тури (C.arietinum) Ҳин-дистон, Италия, Украина жануби, Закавказье, Қозоғистон, Ўрта Осиё, Греция, Болгария, Миср, Жазоир, Туркия ва Эронда экилади. Маданий Нўхатнинг илдизи — ўқ илдиз (100—150 см). Пояси ўтсимон, тик ўсади, дағал, қовурғали, сершох, тукли, бал. 30—70 см. Барги мураккаб, тоқ патсимон. Гули икки жинсли, капалаксимон, майда. Ранги оқ, сариқ, сарғиш-яшил, оч-пушти ва кўк. Меваси — дуккак, дукагида I—2 та, гоҳо 3 та дон бўлади. 1000 та уруғининг вазни 220—300 г, гоҳида 600 г гача боради. Донининг ранги оқ, пушти, тўқ-сариқ. Н. ғовак, қумоқ, енгил шўрланган тупрокли ерларга экилади. Қора, бўз, каштан тупроқларда мўл ҳосил беради. Нўхат иссиқсевар, ёруғсевар, бахрри экин. Бошқа дуккакли экинларга нисбатан қурғоқчилик ва шўрга чидамли, уруғи 2—5° ҳароратда униб чиқади, паст ҳароратда секин ўсади. Майсаси баҳорги — 6°дан —8°гача қорасовукларга чидайди. Нўхат гуллаш ва меваси шаклланиш даврида иссикликка талабчан. Намлик меъёрдан ортиқ бўлса касалланади, шона ва гули тўкилади. Ўзидан чангланади. Ўсув даври 70—190 кун. Н. до-нидан ёрма, айниқса, ўзбек пазандачилигида ҳар хил таомлар, қандолат маҳсулоти тайёрланади, унидан нон ёпилади (буғдой унига Ю—20% қўшилади), суррогат кофе ишлаб чиқарилади. Дони таркибида 19—33% оқсил, 4-7% мой, 0,2-4,0% кул, 48-61% азотсиз моддалар, 2—12% клечатка, ви-таминлар хамда аминокислоталар мав-жуд. Нўхат буғдой ва ғўза учун яхши ўтмишдош ҳисобланади. Бир мавсумда бир гектар ерда Нўхат илдизлари 50—70 кг соф модда ҳисобида азот тўплайди.
Н. Ўзбекистоннинг лалми ерларида 6—8 ц/га, суғориладиган ерларда 2232 ц/га ҳосил беради. Нўхат кенг қаторлаб (қатор ораси 45—60 см) ёки ёппасига қаторлаб (қатор ораси 15 см), баъзан сепма усулида экилади. Экиш усулига ва нав биологияси ва морфологиясига қараб 150—200 кг/га уруғ сарфланади. Ўзбекистонда аксарият лалми ерларда экилади. Суғориладиган ерларда қатор ораси 1—2 марта культивация қилинади. Нўхат кам суғорилади. Гуллаш даврида сувни кам меъёрда бериш яхши натижа беради, тўлиқ пишганда барги тўкилади, дуккаги деярли чатнамайди, ҳосили дон комбайнларида йиғиб олинади.
Ўзбекистонда Зимистоний, Лаззат, Ўзбекистон32, Юддуз навлари экилади.
Касалликлари : аскохитоз ва фузариоз; зараркунандалари: Н. донхўри, Нўхат бити, Нўхат трипси.
Зулфия Йўлдошева.