МЎҒУЛ ТИЛЛАРИ

МЎҒУЛ ТИЛЛАРИ — мўғул халкдари тиллари гуруҳи. Умумий сўзлашувчилар сони тахм. 7 млн. кишидан иборат. Ушбу тиллар гуруҳини олтой тилларитэ. қўшиш мумкинлиги ҳақида фаразлар ҳам бор. М. т. қачонлардир (16—17-а. ларгача) ягона тил бўлган мўғул тили лаҳжаларининг ривожланиши натижасидир. Улар қуйидагича таснифланади: асосий Мўғул тиллари — ҳоз. монгол тили, бурят тили, қалмох, тили; маргинал (чекка) Мўғул тиллари — Афғонистондаги моғол, Хитойнинг шим.-шарқидаги дағур, Гансу ва Цинхай вилоятларидаги монғор, дунсян, баоан тиллари. Асосий Мўғул тиллари учун 13-а. дан 20-а. бошларигача (қалмоқтили учун — 17-а. ўртасигача) ягона қад. ёзувли мўғул тили қўлланиб келган. Маргинал Мўғул тилларига эроний тил ва лаҳжалар, хитой ва тибет тиллари кучли таъсир кўрсатган. Асосий Мўғул тиллари фонологик жиҳатдан сингармонизмга асосланган, грамматик қурилишига кўра эса суффиксал-агглютинатив тил ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: МЎҒУЛ ТИЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЖАҲОН ТИЛЛАРИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОНИЙ ТИЛЛАР
ФРАНЦИЯ
МОНГОЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты