ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ — Ўзбекистон фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи. Олий суднинг ташкил этилиши ва унинг фаолият кўрсатиши масалалари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (110-модда), «Судлар тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири, 2000 йил 14 дек.), Фуқаролик процессуал ва Жиноятпроцессуал кодекслари нормалари, шунингдек, қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларида белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси Олий судлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга. Олий суд ишларни 1инстанция суди сифатида ва назорат тартибида кўради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Олий суд раиси, унинг 1-ўринбосари ва ўринбосарлари, судлов ҳайъатлари раислари, Олий суд судьяларидан иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий судига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилган.

Ў. Р. О. с. Олий суд Пленуми, Раёсати, Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, Ҳарбий ҳайъат таркибида иш олиб боради. Олий суд Пленуми энг юқори судлов инстанцияси бўлиб, 4 ойда 1 марта чақирилади ҳамда Олий суд судьялари ва Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг раисларидан иборат таркибда иш олиб боради. Олий суд Пленуми ишларни назорат тартибида кўради, суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради, Олий суд раисининг тақдимномаларига биноан, Олий суд Раёсатининг таркибини, судлов ҳайъатларининг таркиби ва раисларини тасдиклайди. Олий суд Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий Суди судьяларидан белгиланган миқдорда тузилади. Олий суд Раёсатининг мажлислари ҳар ойда камида 1 марта ўтказилади. Олий суднинг судлов ҳайъатлари ишларни 1инстанцияда, аппеляция, кассация тартибида ва назорат тартибида кўради, суд амалиетини ўрганади ва умумлаштиради, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, суд статистикасини таҳлил қилади ва ҳ. к. Олий суд раиси, раис ўринбосарлари, судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси» (1989 йилдан ўзбек ва рус тилларида), Олий суд Пленуми қарорлари тўпламини нашр этади. «Куч — адолатда» газ. нинг муассиси ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты