ЎЗГАРУВЧАН ЮЛДУЗЛАР — вақт ўтган сари равшанлигини даврий ўзгартирадиган юлдузлар. Равшанликлари ўзгаришига кўра, тутилувчи ва физик турларга бўлинади. Тутилувчи Ўзгарувчан юлдузлар умумий оғирлик маркази атрофида айланувчи икки юлдуздан иборат система бўлиб, уларнинг орбита текисликлари кузатиш чизиғига жуда яқин ётади. Бундай юлдузлар бир-биридан жуда кичик бурчак масофада ётганидан уларни алохидаалоҳида кўриб бўлмайди ва уларнинг нурланиши қўшилиб, битта юлдуздек кўринади. Бир юлдуз иккинчисини тўсиши натижасида бундай системанинг равшанлиги камаяди. Тутилувчи Ўзгарувчан юлдузларнинг айримларида (мас, Персей юлдуз туркумининг Р си) тутилишдан бошқа пайтда умумий равшанликлари ўзгармай сақланади (расм, б). Бошқа тур тутилувчи Ўзгарувчан юлдузларда (мас, Лиранинг (3 си ва Катта Айиқнинг \Ґ турида) эса системанинг умумий равшанлиги фақат тутилиш пайтидагина эмас, балки тутилиш кузатилмаган пайтда ҳам ўзгаради (расм, а). Галактикамизда 3000 га яқин тутилувчи Ўзгарувчан юлдузлар аникланган.
Физик Ўзгарувчан юлдузлар равшанликларининг ўзгариши шу юлдузлар қаърида юз берадиган физик жараёнлар ҳисобига бўлади. Улар ўз навбатида пульсацияланувчи ва эруптив юлдузларга бўлинади. Пульсацияланувчи Ўзгарувчан юлдузлар равшанликларининг бир меъёрда ўзгариши билан ифодаланади. Бу турдаги Ўзгарувчан юлдузларга даврлари узунлиги ва равшанликлари ўзгариш даражаси турлича бўлган цефеидалар, КК Лира тури, Саврнинг КУ тури, Китнинг Мира туридаги Ўзгарувчан юлдузлар мисолдир. Эру птив Ўзгарувчан юлдузлар ўзгарувчанлиги вақтивақти билан қайталанувчи чақнаш кўринишида бўлади. Бундай чақнашлар ушбу юлдузлардан плазманинг улоқтирилиши билан тушунтирилади. Эруптив Ўзгарувчан юлдузларнинг ярмидан кўпи Аравакаш юлдуз туркумининг КЛУ туридаги юлдузлардир. Ўзгарувчан юлдузларни кузатишдан турли юлдуз системаларининг ёши ва бошқалар тафсилотлари ҳам аникланади. Фақат цефеидалартагина мансуб «даврёрқинлик» боғлиқлик уларгача бўлган масафаларни жуда аниқ белгилаш имконини берди. Галактиканинг узоқ жойларигача бўлган масофалар ана шу усулда аникланади. Ҳозирги замон кузатишлари қўшалоқ Ўзгарувчан юлдузлардан баъзилари рентген нурлари манбалари ҳам эканини кўрсатди.