ЎЗГАРУВЧАНЛИК

ЎЗГАРУВЧАНЛИК — тирик организмлар ҳамда вируслар белги ва хусусиятларининг хилмахил бўлиши. «Ўзгарувчанлик» термини организмларнинг янги белги ва хусусиятлар ҳосил қилиши ёки эски белги ва хусусиятларни йўқотишини ҳам ифодалайди. Ўзгарувчанлик ирсиятга қарама-қарши маънони англатади (қ. Ирсият). Табиий шароитда пайдо бўладиган Ўзгарувчанлик табиий, яъни спонтан, экспериментда ҳосил қилинадиган Ўзгарувчанлик сунъий, яъни индуцирланган Ўзгарувчанлик дейилади. Ўзгарувчанлик манбаи генетик материалнинг комбинацияси ёки рекомбинацияси, ген ёки хромосома таркибининг ўзгариши, атроф муҳит шароитининг таъсири бўлиши мумкин. Табиатига кўра, Ўзгарувчанлик генотипик, яъни ирсий ва фенотипик, яъни ноирсий шаклларга ажратилади.

Генотипик Ўзгарувчанлик — организмлар белги ва хусусиятларининг генотип билан боғлиқ бўлган, авлодларда сақланиб қоладиган (Ч. Дарвинга кўра, аниқ бўлмаган) Ўзгарувчанлик, яъни белгиларнинг кескин ўзгариши — мутация (мутацион Ўзгарувчанлик) ёки организмларни дурагайлашда белгиларнинг комбинацияланиши (комбинацион Ўзгарувчанлик) туфайли келиб чиқади (қ. Дурагайлаш).

Фенотипик Ўзгарувчанликда генотип ўзгармайди. Организмнинг индивидуал ривожланиши давомида унинг ёши (қариши) билан бирга барча морфофизиологик ва биокимёвий белгиларининг ўзгариши (онтогенетик, яъни ёш билан боғлиқ Ўзгарувчанлик) бунга мисол бўла олади. Ўзгарувчанликнинг бошқа бир хили модификацион Ўзгарувчанлик (модификация) ни битта турга мансуб, генетик жиҳатдан бир хил, лекин ҳар хил шароитда яшайдиган ва организмдан микдор ва сифат жиҳатдан фарқ қиладиган индивидларда кўриш мумкин. Модификацион Ўзгарувчанлик (Ч. Дарвинга кўра, аниқ бўлган Ўзгарувчанлик) муайян белгиларнинг муайян йўналишда ўзгариши орқали юзага чиқади ва оммавий хусусиятга эга бўлади. Ҳар хил физик ва кимёвий омиллар таъсирида юзага келадиган модификацион Ўзгарувчанлик морфозлар дейилади. Муайян генлар мутацияси билан боғлиқ бўлган морфозлар фенокопияпар деб аталади. Фенотипик Ўзгарувчанликни организмлардаги белгилар ва хусусиятлар билан эмас, балки улар ривожланиш имкониятининг ирсийланиши асосида тушунтириш мумкин. Шу сабабдан генотипнинг фенотипда рўёбга чиқиши учун муайян шароит бўлиши лозим. Мас, ўсимлик рангининг яшил бўлиши учун хлорофилл синтезланишини назорат қилувчи ген билан бирга ёруглик \ам зарур. Муҳит шароити таъсирида пайдо бўладиган Ўзгарувчанлик даражаси ҳам кўп жиҳатдан ирсиятга боғлиқ, чунки генотип ҳар бир белгига нисбатан организм реакцияси нормасини белгилаб беради. Ирсий ва ноирсий Ўзгарувчанлик организмларнинг индивидуал сифат ва миқдорий, мустақил ва коррелятив (ўзаро боғланган), адаптив (мосланишли) ва ноадаптив ҳамда б. белгиларининг хилмахиллигини белгилаб беради. Эволюция жараёнида Ўзгарувчанликнинг турли шакллари бир хилда аҳамиятга эга бўлмайди. Ирсий Ўзгарувчанлик органик эволюциянинг асоси (қ. Макроэволюция) ва селекция учун материал манбаи ҳисобланади. Ноирсий Ўзгарувчанлик организмларни муҳитнинг ўзгариб турадиган шароитига мосланишини таъминлайди. Математик статистика ва солиштирматавсифий методлар — Ў. ни ўрганишнинг асосий методлари.

Ад.: Грин А., Стаут Б., Тейлор С ., Биология. Пер. с английского, М., 1991; Мавлонов О., Биология, Т., 2003.


Кирилл алифбосида мақола: ЎЗГАРУВЧАНЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ЕР
ГЕНЕТИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты