ЎЛЧАШ АСБОБЛАРИ

ЎЛЧАШ АСБОБЛАРИ — ўлчанадиган катталикнинг қийматини (ёки миқцорини) бевосита аниқлашга имкон берадиган воситалар. Аналог, рақамли, кўрсатувчи ва қайд қилувчи, интегралловчи, жамловчи ва бошқалар турларга бўлинади. Аналог Ўлчаш асбобларида катталикларни ўлчаш шкала бўйича, рақамл и Ў. а. да рақамли ҳисоблаш қурилмаси бўйича амалга оширилади. Кўрсатувчи Ўлчаш асбоблари ўлчаш натижаларини фақат кўриб туриб аниқлаш учун мўлжалланган. Қайд қилувчи Ўлчаш асбоблари ўлчаш натижаларини қоғозга қайд қилиб бориш қурилмаси билан таъминланади. Бундай асбоблар ёзиб борувчи (қайдлар қоғозга диаграмма тарзида чизиб борилади) ва босувчи (ўлчаш натижалари қоғозга рақамлар тарзида босиб борилади) турларга бўлинади. Интегралловчи Ўлчаш асбобларида ўлчанадиган катталик вакт ёки бошқа мустақил ўзгарувчан миқдор бўйича интегралланади (мас, электр ва газ ҳисоблагичлари). Жамловчи Ўлчаш асбоблари турли каналлар бўйича келувчи икки ёки бир неча катталик қийматини жамлаб кўрсатади (мас, бир неча электр генераторининг қувватини жамловчи ваттметр).

И. ч. корхоналарида технологик жараёнларни автоматлаштириш мақсадида Ўлчаш асбоблари кўпинча ростлаш, ҳисоблашечиш ва бошқариш қурилмалари билан таъминланади. Улар махсус тузилган дастурлар бўйича ишлайди.

Ўлчаш маълумотларини узатиш, ўзгартириш ёки автоматик бошқариш тизимларида фойдаланиш учун қулай бўлган шаклдаги сигнални ишлаб чиқиш учун мўлжалланган ўлчаш воситаси ўлчаш қурилмаси деб аталади. Бу қурилма Ўлчаш асбобларини, ўлчаш ўзгартиргичлари (ўлчанадиган катталикни узатиш учун қулай сигналга ўзгартирувчи восита) ни, кучайтиргичлар ва бошқалар мосламаларни ўз ичига олади.

Чизиқлар ва бурчакларни ўлчаш қуроллари (чизғичлар, транспортирлар ва бошқалар) ўлчаш воситалари, вазн (оғирлик) ўлчанадиган воситалар (мас, тарози) ўлчов воситалари деб аталади.

Электр тақсимлаш қурилмаларида ва юқори кучланишли ўзгарувчан ток занжирларида ток кучи, кучланиш, қувват ва энергияни ўлчаш хавфсизлигини таъминлаш учун электр ўлчаш трансформатори қўлланади. Унинг бирламчи чулгамига ўлчанадиган катталик (ток, кучланиш ва бошқалар) таъсир қилади, иккинчи (пасайтирувчи) чулғами эса Ўлчаш асбобларига ва ҳимоя релесига уланади. Ўлчаш трансформатори ёрдамида электр Ўлчаш асбоблари (вольтметр, амперметр ва ваттметр) билан электр катталикларнинг турли қийматларини ўлчаш мумкин. Кенг маънода — Ў. а. турли катталиклар (физик, механик, электр ва магнит катталиклар) ни ўлчаш билан боғлиқ бўлган барча ўлчаш аппаратлари, қурилмалари ва воситаларини ўз ичига олади. Ҳозир импульсли ва рақамли ўлчаш аппаратлари кенг қўлланилмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: ЎЛЧАШ АСБОБЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ЭЛЕКТРОНИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты