ЎРТА ДЕНГИЗ

ЎРТА ДЕНГИЗ — Атлантика океанининг материклар ўртасидаги денгизи, Африка билан Евросиё оралиғида. Гибралтар бўғози орқали Атлантика океани билан, Дарданелл бўғози орқали Мармар денгизи, Босфор бўғози орқали Қора денгиз, Сувайш канали орқали Қизил денгиз билан қўшилган. Майд. 2505 минг км2. Сув ҳажми 3839 минг км3. Ўртачачуқ. 1541 м, энг чуқур жойи 5121 м. У. д. да Альборан, Балеар, Лигури, Тиррен, Адриатика, Иони, Кипр ва Эгей денгизлари бор. Мармар, Қора ва Азов денгизларини ҳам У. д. ҳавзасига киритадилар. Йирик қўлтиқлари: Валенсия, Лион, Генуя, Таранто, Катта ва Кичик Сиртлар. Йирик ороллари: Балеар, Корсика, Сардиния, Сицилия, Крит ва Кипр. Ўрта денгизга Нил, По, Рона ва Эбро каби йирик дарёлар қуйилади.

Ўрта денгиз тубининг рельефи мураккаб. Материк ён бағри нисбатан тик, чуқ. 2000 — 4000 м. Геоморфологик жиҳатдан Ғарбий ЖазоирПрованс, Марказий ва Шарқий Левант сойликларига бўлинади. Сойликлар туби неогенантропогеннинг чўкинди ва вулкан жинслари билан қопланган. Ўрта денгиз — фаол сейсмик зона.

Сўнган ва ҳаракатдаги вул•ц?#; канлар жойлашган йирик * ‘» : синиқлар бор. Марказий ва шарқий сойликларнинг айрим жойлари чўкинди ётқизиқлар, жумладан, дарёлар келтирган оқизиқлар билан тўлган. Соҳил қисми қумли. Денгиз тагида нефть ва газ конлари, юқори миоцен ётқизиқлари орасида туз қатламлари мавжуд.

Ўрта денгиз субтропик минтақада бўлиб, ўз иқлим шароитлари билан мустақил Ўрта денгиз иқлими типини ҳосил қилади. Қиши юмшоқ, сернам, серёғин. Ёзи иссиқ, қуруқ ва камёғин. Африкадан сирокко шамоли эсади. Ўртача т-ра янв. да Ўрта денгиз жанубида 14—16°, шим. да 7—10°, авг. да шимолида 22—24°, жан. да 27— 30°. Йиллик ўртача ёғин 400 мм. Энг кўп ёғин дек. да ёғади. Ўрта денгизда сароб ҳодисаси тез-тез кузатилади. Денгиз суви, асосан, шамоллар туфайли циркуляция қилади.

Канар оқими Африка бўйлаб Ўрта денгиздан Ливан соҳилларигача етиб келади. Шунингдек, айрим денгиз ва ҳавзаларнинг маҳаллий оқимлари бор. Ўрта денгиз тубининг суви Дунё океани денгизлари ичида энг илиқ ва шўрларидан бири. Сувининг т-раси юза қатламида фев,да 8° дан 17° гача, авг. да 19—28°, баъзида 30° га етади. Шўрлиги ғарбида 36%о, шарқида 39,5%о. Сувининг нисбий тиниқлиги 50—60 м гача. Сув кўтарилиши аралаш ва ярим суткалик, бал. 0,1—0,5 м. Қишда кучли тўлқинлар бўлади.

Ўрта денгизнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсида фитопланктон ва зоопланктонлар микдори кам. Сувўтлар, асосан, перидинейлар ва диатомлар. Фауна турлари хилмахил. Балиқнинг 550 дан ортиқ тури маълум, жумладан, 70 хили эндемик, шунингдек, турли хил денгиз жониворлари бор.

Ўрта денгиз муҳим иқтисодий аҳамиятга эга. Денгиз орқали Европани Африка, Жанубий ва Шарқий Осиё мамлакатлари билан боғловчи муҳим сув йўллари ўтган. Денгиздан балиқ (сардиния, тунец, макрель, скумбрия ва бошқалар) ҳамда денгиз ҳайвонлари овланади. Шельф қисмида сув остидан нефть ва газ олинади. Денгиз орқали Яқин Шарқ ва Африкадан Европа давлатларига нефть қувурлари ўтказилган. Йирик портлари: Барселона (Испания), Марсель (Франция), Генуя, Неаполь, Венеция, Триест (Италия), Пирей, Салоники (Греция), Байрут (Ливан), Искандария, ПортСаид (Миср), Триполи (Ливия), Жазоир (Жазоир). Ўрта денгиз бўйидаги (Франция, Монако ва Италиядаги Мовий қирғоқ, Испаниядаги Левантия соҳили ва Балеар о. даги ва бошқалар) курортлар дунёга машҳур. Нефть маҳсулотларини кўплаб қазиб олиш ва ташиш, саноат чиқиндиларини денгизга оқизиш, туристик зоналарнинг кенгайиши Ўрта денгизда мураккаб экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ўрта денгиз флора ва фаунасини муҳофаза қилиш билан БМТ қошида тузилган махсус комиссиялар шуғулланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЎРТА ДЕНГИЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ОКЕАН
ЕВРОПА
АТЛАНТИКА ОКЕАНИ
ҲИНД ОКЕАНИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты